Бош саҳифа > Yangiliklar > Р А Қ А М Л А Р Т И Л Г А К И Р Г А Н Д А

Р А Қ А М Л А Р Т И Л Г А К И Р Г А Н Д А


27-07-2018, 18:01. Муаалиф: info

Юртимиз аҳолиси сони кун сайин ошиб бориши уларнинг озиқ-овқат, кийим-кечак, яшаш шароити, турар жойларга бўлган талабидан келиб чиқиб барча йўналишларда кенг кўламли ислоҳотлар олиб борилмоқда. Шу жумладан туманимизда ҳам. Айтиш жоизки, 2018йилнинг 1 январида туман аҳолиси сони 108629 нафарни ташкил этган бўлса, ушбу кўрсаткич жорий йилнинг иккинчи чораги якуни билан таҳлил этадиган бўлсак, 109439 нафарга, яъни қарийб 810 нафарга кўпайганлигини кўришимиз мумкин. Айни чоғда аҳолининг 93539 нафари қишлоқларда истиқомат қилувчи юртдошларимиз бўлса, 15900 нафари эса шаҳарда истиқомат қилувчи аҳоли сонига тўғри келмоқда. Аҳолининг 55274 нафари, яъни 50.5 фоизи эркаклар, 54165 нафари, яъни 49.5 фоизи аёллардан иборат. Шунингдек, туман аҳолисининг 104645 нафари, яъни 95.6 фоизини ўзбеклар, 4.4 фоизини эса бошқа миллатлар вакиллари ташкил этади.

Мавриди келганда, туманнинг ижтимоий-иқтисодий кўрсаткичлари ҳақида тўхталадиган бўлсак, саноат ишлаб чиқариш 165.3 млрд. сўмга, истеъмол моллари ишлаб чиқариш 83.4 млрд. сўмга, асосий капиталга киритилган инвестициялар 46.2 млрд. сўмга, пудрат ишлари 58.6 млрд. сўмга, бошқача қилиб айтганда, ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 117.5 фоизга, чакана савдо айланмаси 173.5 млрд. сўмга, яъни ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 103.0 фоизга, қишлоқ, ўрмон ва балиқчилик ҳўжаликлари маҳсулотлари 327.8 млрд. сўмга ошганлигини кўришимиз мумкин. Шунингдек, хизматлар 115.3 млрд. сўмга, яъни ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 106.1 фоизга, экспорт ҳажми 7090.6 минг АҚШ долларга, яъни ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 143.3 фоизга ошганлиги кузатилмоқда. Бугунги кунда туманимизда ўртача ойлик номинал ҳисобланган иш ҳақи 2018 йил 1 июль ҳолатига 1341.1 минг сўмни ташкил этмоқда.

 

Низомиддин ИСАЕВ,

туман Статистика бўлими бошлиғи.

 
 
 

Ортга қайтиш