Коррупцияга оид ҳуқуқбузарлик

Жиноят ҳуқуқида коррупция ибораси давлат идораларида ишлайдиган мансабдор шахсларнинг ёки давлат хизматчиларининг уюшган гуруҳ, шунингдек, бошқа жиноятчи шахслар билан ўзаро тил бириктириб жиноят содир этиши ёки уларни жиноят содир этиш учун шароит яратиб беришини англатади.

Мансабдорлик жинояти коррупциянинг кўринишларидан бири ҳисобланиб, унинг хусусияти шундан иборатки, ушбу жиноятларни қонуннинг ижросини таъминлайдиган ва уни қўриқлайдиган шахслар томонидан содир этилади. Коррупция билан боғлиқ ҳуқуқбузарликларни ва жиноятларни ўрганиш учун бир қатор мансабдорлик жиноятларини ҳамда мансабдор шахсларнинг хизмат соҳаларини таҳлил қилиш лозим бўлади.
Ўзбекистон Республикасининг 2017 йил 3 январдаги "Коррупцияга қарши кураш тўғрисида”ги Қонунига кўра, Ўзбекистон Республикаси Коррупцияга қарши курашиш агентлиги, Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси, Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати, Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти Коррупцияга қарши курашиш бўйича фаолиятни бевосита амалга оширувчи давлат органлари ҳисобланади.
Навбаҳор туманлараро иқтисодий суди раиси Б.Джумаев

 
 

Агарда Сиз мақолада хатони учратган бўлсангиз, унда хато матнни белгилаб, CTRL + ENTER тугмасини босинг ва сайт маъмурига хабарнома жўнатинг.