Солиқ қонунчилиги

Солиқ қонунчилигиТуман ҳокимлиги мажлислар залида туман солиқ инспекцияси томонидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2014 йил 4 декабрдаги "Ўзбекистон Республикасининг 2015 йилги асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари прогнози ва Давлат бюджети параметрлари тўғрисида”ги ПҚ-2270-сонли қарорига мувофиқ, 2015 йилда солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар ставкаларидаги асосий ўзгаришлар муҳокамасига бағишланган семинар йиғилиш ўтказилди. Семинарда хўжалик юритувчи субъектларнинг раҳбарлари ва бош ҳисобчилари, фермер хўжаликлари раҳбарлари ҳамда тадбиркорлар иштирок этишди. Семинарда 2015 йилда солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар ставкаларидаги асосий ўзгаришлар хусусида туман Давлат солиқ инспекцияси бошлиғи Н.Жуманазаров сўзга чиқди. Таъкидлаш жоизки, солиқ қонунчилигида амалиётга тадбиқ этилган ўзгаришларга кўра, юридик шахслардан олинадиган фойда солиғининг базавий ставкаси 2014 йилдаги солиқ ставкасига нисбатан 0,5 фоизга пасайтирилди ва натижада 8 фоиз ўрнига 7,5 фоиз қилиб белгиланди. Тижорат банклари учун солиқ ставкаси 2014 йил даражасида-15 фоиз миқдорида сақланиб қолинди.

Шунингдек, хизмат кўрсатиш соҳаси корхоналари (фойда солиғини 7,5 фоиз ставкада тўлаш кўзда тутилган) учун пластик карталар қўлланиб, ҳақ тўланган ҳолда кўрсатилган хизматлар ҳажми бўйича белгиланган ставка 5 фоизга камайтирилиши сақланиб қолинди.

2015 йилнинг 1 январидан бошлаб эса жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғини ҳисоблашда энг кам иш ҳақининг бир бараваригача "0” даражали ставкани назарда тутувчи тўрт поғонали (2014 йилда 3 поғонали бўлган) солиқ ставкаларини қўллаш тартиби жорий этилди. Бунда солиқ ставкалари даромаднинг бошқа гуруҳлари бўйича 2014 йил ставкаларига нисбатан бир фоизли пунктга оширилди.

Бундан ташқари энг кам иш ҳақининг бир бараваригача миқдорда даромад суммасининг 0 фоизи, энг кам иш ҳақининг бир бараваридан (+1 сўм) беш бараваригача миқдорда даромад суммасининг 8,5 фоизи, энг кам иш ҳақининг беш бараваридан (+1сўм) ўн бараваригача миқдорда -беш баравар миқдордан солиқ + энг кам иш ҳақи миқдорининг беш бараваридан ошадиган сумманинг 17 фоизи, энг кам иш ҳақининг ўн бараваридан (+ 1 сўм) ва ундан юқори миқдорда-ўн баравар миқдорда солиқ+энг кам иш ҳақи миқдорининг ўн бараваридан ошадиган сумманинг 23 фоизи солиқ солинадиган даро-мадлар гуруҳлари бўйича солиқ солиш шкаласи йил бошига-2015 йил 1 январга белгиланган энг кам иш ҳақи миқдоридан (118 400 сўм) келиб чиқиб аниқланади ва йил давомида энг кам иш ҳақи миқдори ўзгарган тақдирда ҳам қайта кўриб чиқилмайди.

Жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи суммасини ҳисоблаб чиқариш мақсадида энг кам иш ҳақи миқдори йил бошидан ортиб борувчи якун билан (йил бошидан бошлаб тегишли даврнинг ҳар бир ойи учун энг кам иш ҳақининг жами суммаси) ҳисобга олинади. Белгиланган ставкалардан келиб чиқиб ҳисобланган ва бюджетга тўланиши лозим бўлган жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи суммаси "0” ставка бўйича солиққа тортиладиган даромадни чегирган ҳолда солиқ солинадиган даромадлардан 1 фоиз миқдорида ҳисоблаб чиқарилиб, фуқароларнинг шахсий жамғариб бориладиган пенсия ҳисоб варақларига ўтказиладиган ҳар ойлик мажбурий бадаллар суммасига камайтирилади. Қонунчиликка мувофиқ энг кам ставка бўйича солиқ солинадиган жисмоний шахсларнинг алоҳида даромад тур-ларини солиққа тортиш мақсадида энг кам ставка 8,5 фоиз миқдорида қўлланилади.


Эркин ШОКИРОВ,

ЮШСС шуъба бошлиғи.

Агарда Сиз мақолада хатони учратган бўлсангиз, унда хато матнни белгилаб, CTRL + ENTER тугмасини босинг ва сайт маъмурига хабарнома жўнатинг.