“Бюджет маълумотларининг очиқлигини ва бюджет жараёнида фуқароларнинг фаол иштирокини таъминлаш

Навоий вилояти Навбаҳор туманидаги аҳоли муаммолари долзарб бўлган худудларда ўтказилган ўрганишларда аниқланган муаммоларни ҳар томонлама таҳлил қилиш ва хал этиш бўйича "йўл харитасига”

 

МАЪЛУМОТ

 

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 22 августдаги "Бюджет маълумотларининг очиқлигини ва бюджет жараёнида фуқароларнинг фаол иштирокини таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-3917-сонли ҳамда 2021 йил 13 апрелдаги "Бюджет жараёнида фуқароларнинг фаол иштирокини таъминлаш буйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-5072-сонли қарорларига асосан Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг Openbudjet.uz расмий веб сайти ишга туширилган.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 13 апрелдаги "Бюджет жараёнида фуқароларнинг фаол иштирокини таъминлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-5072, ПҚ-5250-сонли қарорлар ижросини таъминлаш мақсадида туман маҳаллий бюджетидан 5323,4 млн сўм маблағлар шаклланиб Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг "openbudget.uz” расмий веб сайти орқали тумандаги мавжуд муаммоларни бартараф этиш мақсадида туманда истиқомат қилувчилар учун аҳамиятга эга бўлган жами 448та таклифлардан энг кўп овоз тўплаган 5 та таклифлар ғолиб деб топилиб ушбу таклифларга фуқаролар томонидан жами 75556 та овоз билдирилди (65,1 фоизини ташкил этмоқда).

- Тиббиёт бирлашмасига 7472 та овоз-1200,0 млн сўм;

- Туман тиббиёт бирлашмасига 4747 та овоз-990.0 млн сўм;

-Туман мактабгача ва мактаб таълими бўлимига қарашли                     12- умумий ўрта таълим мактабига 4684 та овоз-965.0 млн сўм;

-9-умумий ўрта таълим мактабига 4674 та овоз-800.0 млн сўм;

- Навбаҳор туман Касб-хунар мактабига 4658 та овоз-720 млн сўм;

 Openbudjet.uz расмий веб сайтидан олинган овоз бериш жараёни якунларига кўра, энг кўп овоз олган Тиббиёт бирлашмасига 7472 та овоз -1200.0 млн сўм миқдорида учун йўналтирилган.

 Навбахор туман тиббиёт бирлашмасига 3570 та овоз-1199.0 млн сўм Навбаҳор туман тиббиёт бирлашмасида маънан эскирган ва бирлашмада мавжуд бўлмаган тиббий асбоб ускуналар жумладан ЭХОЕКГ. Партатив рентген Электрон оптик конвертер. Аденатом.Атсосс. Коагулятор. Сестоскопия. Нефростомия. стационар рентген олиш учун манзилли руйхатга киритилиб, Халқ депутатлари Навбаҳор туман кенгашининг 2023 йил 20 апрелдаги VI-58-44-5-73-K/23-сонли қарори билан тасдиқланган.

Шунингдек, Туман тиббиёт бирлашмасига қарашли Оқ олтин ОШП биносини капитал таъмирлаш таклифи 4747 та овоз-990.0 млн сўм.

Туман мактабгача ва мактаб таълими бўлимига қарашли 12- умумий ўрта таълим мактабига овозли камера, Жалюза пардалар, сенсорли электрон доска, видеопроектор,кондиционер,мебеллар тўплами ва Спорт зал учун жиҳозлар тўплами олиш учун 4684 та овоз-965.0 млн сўм

9-умумий ўрта таълим мактабига ўқувчилари замонавий касб юналишларини олишлари учун компютерлар электрон доска ва замонавий парта ва столлар. Хоналар учун 3Д декорация олиш учун 4674 та овоз-800.0 млн сўм

 Туман Касб-хунар мактабига Навбаҳор туман Касб-хунар мактабига босқичма босқич қуёш панелларини ўрнатиб бориш учун 10 КВ қуёш панели, Касб-хунар мактабининг моддий техник базасини ривожлантириш учун тадбирлари учун 4658 та овоз-720 млн сўм маблағлар ажратилди.

Шунингдек Мамлакатимизда ўтказиб келинаётган ташаббусли бюджетлаштириш жараёнларида фаол иштирок этиб келаётган кенг жамоатчиликни янада рағбатлантириш, ҳудудлардаги долзарб муаммоларни қисқа муддатларда бартараф этиш ҳамда фуқароларнинг ушбу жараёнларда фаоллигини ошириш ҳамда 2022 — 2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегиясини «Инсонга эътибор ва сифатли таълим йили»да амалга оширишга оид давлат дастури доирасида бюджет маблағларининг бир қисмини жамоатчилик фикри асосида йўналтириш бўйича амалга оширилаётган ишларни изчил давом эттириш, ташаббусли бюджетлаштириш жараёнларида фуқароларнинг фаоллигини ошириш ҳамда ўтган давр мобайнида жамланган тажрибаларни инобатга олган ҳолда мазкур жараённи янада такомиллаштириш ҳамда уни янги босқичга олиб чиқиш мақсадида: Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 10 апрелдаги           ПҚ-117-сон билан қабул қилинган Ташаббусли бюджетлаштириш амалиётини янада такомиллаштириш ҳамда фаол маҳаллаларни қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида қарори юзасидан Навбаҳор туманидаги ижтимоий соҳа ташкилотларига қўшимча 7460 млн сўм маблағлар ажратилди.Шунингдек Мамлакатимизда ўтказиб келинаётган ташаббусли бюджетлаштириш жараёнларида фаол иштирок этиб келаётган кенг жамоатчиликни янада рағбатлантириш, ҳудудлардаги долзарб муаммоларни қисқа муддатларда бартараф этиш ҳамда фуқароларнинг ушбу жараёнларда фаоллигини ошириш ҳамда 2022 — 2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегиясини «Инсонга эътибор ва сифатли таълим йили»да амалга оширишга оид давлат дастури доирасида бюджет маблағларининг бир қисмини жамоатчилик фикри асосида йўналтириш бўйича амалга оширилаётган ишларни изчил давом эттириш, ташаббусли бюджетлаштириш жараёнларида фуқароларнинг фаоллигини ошириш ҳамда ўтган давр мобайнида жамланган тажрибаларни инобатга олган ҳолда мазкур жараённи янада такомиллаштириш ҳамда уни янги босқичга олиб чиқиш мақсадида: Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 10 апрелдаги           ПҚ-117-сон билан қабул қилинган Ташаббусли бюджетлаштириш амалиётини янада такомиллаштириш ҳамда фаол маҳаллаларни қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида қарори юзасидан Навбаҳор туманидаги ижтимоий соҳа ташкилотларига қўшимча 7460 млн сўм маблағлар ажратилди.


Агарда Сиз мақолада хатони учратган бўлсангиз, унда хато матнни белгилаб, CTRL + ENTER тугмасини босинг ва сайт маъмурига хабарнома жўнатинг.