Бош саҳифа > Rahbariyat > Вазифалар таксимоти

Вазифалар таксимоти


19-06-2014, 17:38. Муаалиф: info
Вазифалар таксимоти
Туман хокими ва унинг ўринбосарлари ўртасидаги вазифалар
тақсимоти
1.Туман ҳокими
Туманда олий мансабдор шахс бўлиб, айни бир вактда худудда вакиллик ва ижроия хокимиятини бошкаради. Туманни ижтимоий-иктисодий, маданий-маърифий ривожлантириш масалаларини мувофиклаштиради ва унинг бозор тамойилларига асосланган замонавий йўналишларини хаётга кенг жорий этиш хамда ислохотларни чукурлаштиришга рахбарлик килади. Халк фаровонлигини оширишнинг зарур чора-тадбирларини белгилайди. Ўзбекистон Республикаси Президенти карор, фармон ва фармойишлари, Вазирлар Махкамаси ва вилоят хокимининг карорлари ижросини ташкил этади. Конунийлик, хукук-таргибот, фукаролар хавфсизлигини таъминлаш, уларнинг хукукларини химоя килиш ва саломатлигини мухофаза этиш билан боглик чора-тадбирларни кўради, табиий офатлар, эпидемиялар, шунингдек бошка фавкулодда вазиятларда тегишли ишларни ташкил этади. Республика ва хорижда туманнинг расмий вакили сифатида иш кўради. Кадрларни танлаш, тарбиялаш ва жой-жойига кўйиш ишига рахбарликни амалга оширади. Фукароларни кабул килишни, улардан келиб тушган ариза, шикоят ва таклифларни конунда белгиланган тартибда кўриб чикади хамда мурожаатларни тегишли бўлимлар томонидан кўриб чикилишини ташкил этади. Туман ижроия хокимияти органларининг структураси ва штатларини вилоят хокими билан келишилган холда тегишли халк депутатлари Кенгаши тасдиклаган бюджет доирасида белгилайди ва ўзгартиради.
Вилоят хокими билан келишилган холда туман хокими биринчи ўринбосари ва ўринбосарларини тайинлаш хакида карор кабул килади хамда уларни тегишли халк депутатлари Кенгашлари тасдигига такдим этади.
Ислохотларни чукурлаштириш йўлида махаллий давлат хокимияти органлари фаолияти самарадорлигини янада оширишни таъминлайди. Туманда кишлок хўжалик корхоналари ишини мувофиклаштириш, кишлок хўжалигида амалга оширилаётган иктисодий ислохотларни чукурлаштириш, жойларда хўжалик юритиш шаклларини такомиллаштириш ва шу сохада тадбиркорликни ривожлантириш масалаларини мувофиклаштиради. Кишлок ижтимоий инфраструктурасини ривожлантириш масалаларини мувофиклаштириб, чорвачиликда ислохотларни такомиллаштириш, шахсий фермер ва дехкон хўжаликлари манфаатларини химоялаш, кишлок ахолисини хизмат кўрсатиш сохаларини ривожлантириш ва улар учун кўшимча иш жойлари яратиш, кайта ишлаш корхоналари ташкил килиш масалаларини назоратга олади.
Кишлок хўжалигида ердан, сувдан фойдаланиш, ирригация, мелиорация масалалари, дехкончилик маданиятини яхшилаш, илгор техника хамда технологияларни жорий килиш, кишлок хўжалиги экинларининг хосилдорлигини ошириш, уругчилик ва наслчилик ишларини ривожлантиришга алохида эътибор беради. Кишлок хўжалигини кимёлаштириш, ўсимликларни химоя килиш, ветеринария хизмати кўрсатиш масалаларини мувофиклаштириб, табиий офатлар ва экстремал холатларда уларни бартараф этиш бўйича тезкор тадбирларни амалга оширади. Худудда жиноятчиликка карши кураш, конунийликни таъминлаш, хукук-тартиботни мустахкамлаш борасида олиб борилаётган ишларни мувофиклаштиради, йўналтиради ва худудлар бўйича тахлил килади. Хокимликда тузилган тегишли комиссиялар ишларига рахбарлик килади.
Туман хокими ўринбосарлари, бўлим бошликлари, мутахассислари иш фаолиятини умумий тарзда мувофиклаштириб, назорат килиб боради.
Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси, “Махаллий давлат хокимияти тўгрисида”ги Конуни ва бошка конун хужжатлари асосида бошка ваколатларни хам амалга оширади.

2. Туман хокимининг капитал курилиш, коммуникациялар. коммунал хўжалик ва ободонлаштириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари.

Капитал курилиш, коммуникациялар, коммунал хўжалик ва ободонлаштириш масалалари самарадорлигини ошириш бўйича худудий дастурни ишлаб чикади. Бунда тизимлардаги диспропорцияларни ўз вактида топиш ва бартараф этишга, ишлаб чикаришнинг пасайиши, сотилмай колган махсулотларнинг кўпайиш сабабларини тахлил этишга мўлжалланган ракобатбардош махсулотлар ишлаб чикаришни кўпайтиришга, истеъмол бозорини махсулот билан тўлдиришга ва корхоналарнинг молиявий баркарорлигини оширишга, ўзаро хисоб-китобларни мувофиклаштиришга асосий эътиборни каратади. Туманда саноатни ва истеъмол моллари мажмуини ривожлантириш дастурларини ишлаб чикади хамда амалга оширади. Саноат ва иккиламчи ресурсларни, кора ва рангли металл чикиндиларини тайёрлаш, кайта ишлаш, саноат чикитларини муомалага кайтаришни ташкил килади.
Туманда кичик, ўрта ва кўшма корхоналарни ривожлантириш учун хорижий сармояни жалб этиш масалаларини диккат марказида тутади.
Тасарруфдаги корхоналарда уларнинг ижобий махсулот-пул балансига ўтказилиши бўйича аник схемани ишлаб чикади ва амалга оширади.
Сохада тадбиркорликни ва инфраструктурани ривожлантиришни мувофиклаштиради.
Умумиктисодий муаммоларни хал этишда, махсулот, хом-ашё ресурсларидан фойдаланиш, уларни таксимлашда корхоналарни, бошка мулк шаклига утказишда ва сохасига таълукли масалаларда хокимнинг мазкур йўналишлар бўйича ўринбосарлари билан хамкорлик килади.
Капитал курилиш, транспорт, сув хўжалиги, автойўллар бўйича минтакавий дастурларни ишлаб чикади. Туман худудида кувурлар курилишини ривожлантириш дастурини хамда уларни жойлаштириш схемасини ишлаб чикади.
Идоравий бўлинмаларнинг иктисодий баркарорлиги, уларнинг бозор талабларига жавоб берадиган янгича бошкарув усулларига ўтказишга эътибор беради.
Уй-жой шу жумладан якка тартибда уй-жой куриш, мактаб, тиббиёт ва бошка ижтимоий маиший объектларни ўз вактида фойдаланишга топшириш масалаларини назорат килади. Таълим, согликни саклаш ва бошка тармоклардаги объектларнинг ахволини тахлил килади, таклифлар киритади. Ахолининг кундалик хаёти билан боглик бўлган алока, почта хизмати, транспорт корхоналарининг аник ва бир маромда ишлашини таъминлашга кўмаклашади.
Майдонларни кўкаламзорлаштириш, меъморий ансамблларнинг яхлитлигига эътибор берган холда туман меъморларини мувофиклаштирувчи маркази ишини ташкил этади ва йўналтириб боради. Кўзда тутилмаган объектларнинг курилишига йўл кўймаслик чораларини белгилайди. Ўзига беркитилган сохалар бўйича кадрларни танлаш, тарбиялаш ва ўкитиш билан доимий шугулланади уларни жой жойига кўйиш бўйича туман хокимлигининг тасдикланган тартибига асосан таклифлар бериб боради ва кадрлар захирасини яратади.
Ўзбекистан Республикаси Президенти Фармонлари, Хукумат ва мазкур сохага оид бошка юкори органлар карорларининг бажарилиши учун шахсан жавоб беради.
Талофотлардан куткариш ва бошка кечиктириб бўлмайдиган ишларни амалга оширишга рахбарлик килади. Техник бошкариш тизимлари, хабардор килиш ва алока бошкарув нукталарини ташкил этиш хамда доимий тайёр холатда бўлишини таъминлашда иштирок этади. Туман худудидаги ер ости бойликлари, табиий ресурсларидан фойдаланиш масалаларини назорат килади ва ушбу масалаларни хал этишда ер тузиш хизматлари билан хамкорлик килади.
Туман хокимининг биринчи ўринбосарига беркитилган корхоналар фаолияти билан боглик бўлган ва сохасига таълукли бошка карорларнинг бажарилишини хамда уларни назоратини ташкил килади. Мулкчилик шаклидан катий назар ўз сохасига тегишли барча ташкилотлар фаолиятини мувофиклаштиради ва рахбарлик килади. Туман хокими йўклигида унинг ваколатларини бажаради, карор ва фармойишлар кабул килади. Бўлим ходимларини кундалик ишларини белгилаб беради ва уларни иш фаолияти мувофиклаштириб назорат килиб боради.
Сохавий йўналишидаги тегишли комиссиялар ишларига рахбарлик килади.

3. Туман хокимининг ижтимоий-иктисодий ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари

Ўзбекистон Республикаси давлат сиёсатидан келиб чиккан холда туман ижтимоий-иктисодий ривожланишининг киска муддатли ва истикболни белгилаш минтакавий концепциясини, йирик иктисодий-ижтимоий муаммоларни хал этиш, мехнат ресурсларидан, ишлаб чикариш кувватларидан унумли фойдаланиш, иктисодий вазиятни согломлаштириш максадли дастурини ишлаб чикади. Бунда ички ва ташки бозорнинг маркетинг тадкикотлари механизмини ишлаб чикишга эътибор беради, шунингдек сохаларни ракобатбардош махсулотлар ишлаб чикаришга кайта ихтисослаштириш йўлларини аниклайди.
Тумандаги барча сохаларга тегишли корхоналарнинг муомаладаги маблаглари холатини тахлил этади, сохалар бўйича ижобий махсулот-пул балансига эришиш йўлларини излаган холда уларнинг кредитор-дебитор карзлари бўйича мониторинг олиб боради. Туман худудида ракобатбардош, хорижга сотишга мўлжалланган махсулотлар ишлаб чикарувчи кичик ва ўрта кўшма корхоналар яратишга ахоли жамгармаларини махаллий ва хорижий банкларнинг, тижорат тизимларининг, тадбиркорларнинг сармояларини жалб этиш масаласига асосий эътиборни каратади.
Банклар фаолиятини назорат килади, статистик хисоботларни ишончли ва ўз вактида сифатли тайёрланиши бўйича чоралар кўради. Умумиктисодий масалаларни хал этишда туман хокимининг тегишли сохалар бўйича бўлимлари билан хамкорлик килади. Таълим, согликни саклаш, маданият ва бошка тармоклар фаолиятини тахлил килиб, мувофиклаштириб боради.
Савдо ташкилотлари ва бозор фаолиятини мувофиклаштиради, уларнинг худудий ривожланиш истикболларини белгилайди.
Туман хокимлигининг ушбу масалалар бўйича шугулланувчи ходимлар ишини мувофиклаштиради ва назоратини олиб боради. Ўзбекистон Республикаси Президенти Фармонлари, хукумат карорлари, вилоят ва туман хокимларининг сохага тегишли карорларини бажариш учун шахсан масъулдир.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Фармонлари ва Хукумат карорларидан келиб чиккан холда ўрта махсус ўкув юртлари фаолиятини назорат килади ва мувофиклаштиради, уларнинг моддий техника базасини ривожлантириш минтака дастурини ишлаб чикади, халк хўжалигига зарур кадрлар тайёрлаш, ёш авлод тарбияси ва таълим хамда согликни саклашда ислохотларни амалга оширишга алохида эътибор каратади. Халк депуптатлари туман Кенгаши доимий комиссиялари билан хамкорликда ишлайди. Худудларда ижтимоий-иктисодий ислохотлар амалга оширилишини ташкил этиш, уларнинг мониторингини амалга ошириш, худудларни ижтимоий-иктисодий изчиллик билан амалга оширилишини таъминлаш, туман хокимлиги бўлимларининг ижтимоий-иктисодий ислохотларни амалга ошириш сохасидаги фаолиятини хамда худудларда ижтимоий-иктисодий ислохотларнинг боришини тахлил килиш, мунтазам равишда вилоят,туман хокимияти рахбариятига ахборот бериб туриш, бу юзасидан бўлимларда тайёрланган карор лойихари ва хужжатларини кўриб чикиш.
Мухим ижтимоий ва иктисодий муаммоларнинг максадли дастурини тахлил килиши ва эксперт бахоланишини таъминлаш хамда уларнинг амалга оширилишини назорат килади. Комплекс тахлил килиш ва умумлаштириш асосида макро-даражада, шунингдек тармок ва худудлар бўйича ижтимоий-иктисодий ўзгаришлар ахволини акс этирувчи тахлилий материалларни тайёрлайди.
Киска муддатли даврда макроиктисодий ва ижтимоий сиёсат самарадорлигини ошириш бўйича таклифлар, хамда ўрта муддатли ва узок муддатли даврларга мўлжалланган иктисодий ислохотлар стратегиясининг вариантлари бўйича таклифлар ишлаб чикади. Бўлимга юкланган вазифалар доирасида бошкармалар, идоралар, уюшмалар, бўлимлар худудий бошкарув органларидан жойларда ижтимоий-иктисодий ислохотларни амалга ошириш юзасидан кабул килинган карорларнинг ўз вактида сифатли бажарилишини тахлил килишга, шунингдек, уларнинг бажарилиши бўйича тезкор ва статистика ахборотини сўраб олади.
Идоралар ва мулкчилик шаклидан катъий назар, хўжалик бирлашмалари, махаллий бошкарув органларининг туман экспорт салохиятини ривожлантириш дастурларини ишлаб чикиш ва амалга ошириш бўйича фаолиятини мувофиклаштиради.
Туман иктисодиёт, статистика бўлимлари билан биргаликда товарлар экспортининг хар йилги прогнозларини шакллантириш ва уларнинг бажарилишини назорат килади. Экспорт махсулотлари микдорини кўпайтириш ва турларини кенгайтириш бўйича потенциал имкониятларни тахлил килиш ва чора тадбирларни амалга оширади. Ташки иктисодий фаолиятни янада эркинлаштиришга доир таклифлар тайёрлаш, хом ашё, материаллар ва бутловчи буюмлар айрим турлари импортнинг ўрнини коплаш тармок дастурларини шакллантиришга доир ишларни ташкил этади, Ишлаб чикаришниниг махаллийлаштириш дастурларини шакллантириш ишларини мувофиклаштириш ва уларнинг амага оширилиши устидан мониторинг олиб боради.
Туманда кулай инвестиция мухитни ахволини тахлил килиш ва уни янада такомиллаштириш бўйича таклифлар тайёрлайди. Хорижий инвесторлар билан инвестиция шарномаларини тузилиши ва уларнинг шартларига хамда энг мухим лойихаларнинг техник-иктисодий асослаш параметрларига риоя килиниши мониторингини амалга оширади. Потенциал инвесторларни туман инвестиция мухити тўгрисидаги ахборотлар билан таъминлаш ишларини мувофиклаштиради.
Хорижий кредитлар ва бевосита инвестиция дастурлари хамда устивор лойихаларни амалга ошириш учун жалб этиш бўйича комплекс чора-тадбирларни ишлаб чикади ва руёбга чикаради. Идоралар ва махаллий бошкарув органларига хорижий инвестициялар иштирокидаги корхоналар ташкил этишда ва уларнинг фаолиятини йўлга кўйишда кўмаклашади. Туман хокими хамда унинг биринчи ўринбосари йўклигида унинг ваколатларини бажаради, карор ва фармойишлар кабул килади. Бўлим ходимларини кундалик ишларини белгилаб беради ва уларни иш фаолияти мувофиклаштириб назорат килиб боради.
Сохавий йўналишидаги тегишли комиссиялар ишларига рахбарлик килади.

4. Туман хокимининг ўринбосари, хотин-кизлар кўмитаси раиси

Ўз фаолиятини Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2004 йил 25 майдаги ПФ–3434-сонли Фармони асосида хотин-кизлар билан ишлаш масалаларини ташкил этиш, уларнинг ижтимоий-иктисодий ва маданий ривожланиш масалаларини хал этишга кенг жалб килиш, давлат ва ижтимоий бошкарувдаги иштирокини фаоллаштириш, оила, оналик ва болаликни ижтимоий мухофаза килишга каратади ва куйидаги мухим вазифаларни амалга оширади.
Оналик ва болаликни ижтимоий химояланишини янада яхшилаш, ногирон болалар ва аёлларнинг тиббий, ижтимоий ва мехнат реаблитациясига эътиборни кучайтириш хамда уни туманнинг хар бир махалласи, кишлоги ва барча оилаларига кириб боришини таъминлаш; оналар ва болалар ўлими даражаси ва микдорини камайтириш чора-тадбирларини белгилаш ва жойларда бу нохуш ахволнинг олдини олишни таъминлашга эришиш; оилада хотин-кизларнинг шу жумладан богча, мактаб ёшидаги кизларнинг саломатлигини мухофаза килиш йўлларини такомиллаштириш; хотин-кизларни иш билан таъминлаш ва уларни тадбиркорлик хамда ишбилармонлик фаолиятига кенг жалб этиш;
хукукни мухофаза килиш органлари хамда жамоат ташкилотлари билан хамкорликда хотин-кизларнинг хукукларини химоя килиш;
умуминсоний ва миллий кадриятлар асосида оилаларнинг мустахкамлигини таъминлаш тизимини барпо этиш, кизларни оила куришга, турмушга тайёрлаш;
соглом экологик мухит яратиш замирида хотин-кизлар саломатлигини мустахкамлаш;
-маънавий ва жисмоний соглом, комил инсонни шакллантриш ишларини амалга оширади.
кишлок фукаролар йигинларининг оила, оналик ва болаликни ижтимоий мухофаза килиш масалалари бўйича ўринбосарларининг ишини мувофиклаштиради ва назоратини олиб боради. Ногиронлар, кўзи ожизлар жамиятлари, ногирон болаларга ёрдам кўрсатувчи жамгармалар фаолиятини ривожлантириш бўйича худудий дастурларни ишлаб чикади. Бунда уларнинг асосий йўналишлари бўлган моддий-техника базасини мустахкамлаш, кадрлар тайёрлаш масалаларига эътибор каратади.
Туман касаба уюшмалари Кенгаши ва унинг жойлардаги ташкилотлари, инсонпарварлик ёрдамлари маблагларини таксимлаш ишларини назорат килади.
Мулкчилик шаклидан катъий назар ўз сохасига тегишли барча ташкилотлар фаолиятини мувофиклаштиради.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг шу сохага тегишли Фармонлар, хукумат, вилоят ва туман хокими карорларининг бажарилишини ташкил килади.
Бўлим ходимларини кундалик ишларини белгилаб беради ва уларни иш фаолияти мувофиклаштириб назорат килиб боради.
Сохавий йўналишидаги хамда Зулфия номидаги Давлат мукофотига такдим этиш комиссиясига рахбарлик килади.
Ортга қайтиш