ОДАМ САВДОСИ – ГЛОБАЛ МУАММО

Ўзбекистон Республикаси 2003 йил 12 декабрда БМТ Бош Ассамблеяси томонидан 1950 йилда қабул қилинган "Одам савдоси ва фохишаликнинг учинчи шахслар томонидан ишлатилишига қарши кураш тўғрисида”ги Конвенцияга қўшилган ҳамда 2020 йилнинг 17 августда янги таҳрирдаги "Одам савдосига қарши курашиш тўғрисида”ги Қонун қабул қилинган. Мазкур қонунга кўра, одам савдоси-куч билан таҳдид қилиш ёки куч ишлатиш ёхуд бошқа мажбурлаш шаклларидан фойдаланиш, ўғирлаш, фирибгарлик, алдаш, ҳокимиятни суистеъмол қилиш ёки вазиятнинг қалтислигидан фойдаланиш орқали ёхуд бошқа шахсни назорат қилувчи шахснинг розилигини олиш учун уни тўловлар ёки манфаатдор этиш эвазига оғдириб олиш орқали одамлардан фойдаланиш мақсадида уларни ёллаш, ташиш, топшириш, яшириш ёки қабул қилишдир. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 30 июлдаги "Одам савдосига ва мажбурий меҳнатга қарши курашиш тизимини янада такомиллаштиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Фармонига асосан, Одам савдосига қарши курашиш бўйича Республика идоралараро комиссияси Одам савдосига ва мажбурий меҳнатга қарши курашиш миллий комиссияси этиб қайта ташкил қилинган, одам савдоси фақатгина Ўзбекистон Республикасининг муаммоси эмас, чунки ҳозирги кунда одам савдоси билан боғлиқ жиноятлар кўплаб мамлакатларда кенг тарқалиб, бутун дунё ҳамжамиятини ҳавотирга солмоқда, ачинарлиси жиноятчиликнинг кенг тарқалиши аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламлари – ишсиз юрган фуқаролар, турмуш ҳаётида кенг қийинчиликка учраган аёллар ва ота-онасининг эътибори ва қарамоғидан четда қолган вояга етмаган шахслардан фойдаланилмоқда.
Одам савдоси жиноятининг асосий сабаби, таг замирига назар ташланса, маънавий қашшоқлик, очкўзлик, мол-дунёга ҳаддан ташқари ҳирс қўйиш ва нафсига қул бўлиш эканлигини, мана шундан ифлос, жирканч жиноят бизнинг мамлакатимизни ҳам четлаб ўтмаганлигини, афсуски фуқароларимиз ҳам одам савдоси қурбонларига айланганлигини таъкидлаш жоиз. Буларнинг барчаси давлатимиз ва жамиятимиз томонидан ушбу иллатга қарши қатъий чоралар кўришни, одам савдосига жалб этилган ва ундан жабр кўрган ҳамюртларимизни муҳофазаа этишни долзарб вазифа қилиб қўймоқда. Ҳуқуқ устувор бўлган давлатимизда инсон ҳуқуқларини, қонунлар ҳимоясини амалга оширувчи органлар бу каби иллатларни фош этишда кечаю кундуз тинмай ишламоқда, одам савдосининг ҳар қандай кўринишига қарши курашиш халқаро даражада жиддий ёндашув ва ўзаро ҳуқуқий ҳамкорлик йўлга қўйилган ҳолда амалга оширилганда самара бериши мумкин. Бугунги кунда дунёда одам савдосининг учта кенг тарқалган тури мавжуд, булар: жинсий эксплуатация (фохишабозлик), мажбурий меҳнат ва одам аъзоларини сотишдир.
Навбаҳор туманлараро иқтисодий суди архивариуси М.Х.Худойбердиева

Агарда Сиз мақолада хатони учратган бўлсангиз, унда хато матнни белгилаб, CTRL + ENTER тугмасини босинг ва сайт маъмурига хабарнома жўнатинг.