Бир гуруҳ нуроний отахон ва онахонлар Самарқанд шаҳри бўйлаб саёҳати ташкил қилинди.
♻️Ҳозирги кунда "Оққўрғон тумани тажрибаси мисоли"да Навбаҳор тумани маҳаллаларида ижтимоий-иқтисодий вазиятни ўрганиш ҳамда аҳоли билан мулоқот ўтказиш мақсадида бир қатор тадбирлар амалга оширилмоқда.
♻️Шунингдек, ижтимоий ҳимояга мухтож, якка ёлғиз, эхтиёжманд кекса нуронийлар "Нуроний" жамғармаси Навоий вилояти бўлими ташаббуси билан кўҳна ва навқирон Самарқанд шаҳрига саёҳатга юборилди. Йўл, тушлик ҳамда билет харажатлари тўлиқ қоплаб берилди.
♻️Саёҳат давоимда нуронийлар Хўжа Дониёр мақбараси, Шоҳи Зинда мажмуаси, Регистон майдонида бўлишди, Ўзбекистон Республикаси Биринчи Президенти Ислом Каримов қабрини зиёрат қилиб, туризм маркази бўлмиш "Боқий шаҳар" мажмуаси билан батафсил танишдилар.