НАВБАҲОР ТУМАНИДА НАВБАТДАГИ САЙЁР ҚАБУЛ НАВКАР МАҲАЛЛАСИДА ЎТКАЗИЛДИ
Навбаҳор туманининг "Навкар" маҳалласида навбатдаги сайёр қабул ўтказилди. Қабулда туман ҳокими А.Ўроқов, ИИБ бошлиғи У.Б.Шукуров, туман халқ қабулхонаси мудири И.Раззоқов, туман солиқ инспекцияси бошлиғи Ф.Эргашев ҳамда тегишли мутасаддилар иштирок этди. Сайёр қабулда 40 нафар фуқароларнинг ҳар бир мурожаатлари тингланиб алоҳида назоратга олинди. Хусусан фуқароларнинг уй-жой таъмири, моддий ёрдам, кредит, ичимлик суви, газ, йўл ва соғлигини тиклаш масалалари билан боғлиқ мурожаатларини ўрганиб чиқилди ва жойида ҳал қилинди ва ижроси юзасидан тегишли раҳбарларга топшириқлар берилди.
Мурожаатлар бўйича фуқароларга ҳуқуқий тушунтиришлар ҳам берилди.