Навбаҳор туман ҳокими Л.Облақулов, туман прокурори И. Бобомуратов, туман ИИБ бошлиғи У.Шукуров ва туман солиқ инпекцияси бошлиғи Ф.Эргашевлар томонидан тадбиркорларнинг мурожаатлари юзасидан қабул ташкил этилди. Ташкил этилган қабулда ҳоким ўринбосарлари, ташкилот раҳбарлари ҳамда 30 нафардан ортиқ тадбиркорлар иштирок этишди. Қабул давомида ер ажратиш, имтиёзли кредитлар олиш масалалари бўйича мурожаатлар тингланди. Тингланган мурожаатларни ҳал этиш юзасидан тегишли мутасаддиларга топшириқ ва кўрсатмалар берилди.