НАВБАҲОР ТУМАНИДА НАВБАТДАГИ САЙЁР ҚАБУЛ ЎТКАЗИЛДИ.
Навбаҳор туманининг 4-секторида жойлашган "Навбаҳор" маҳалласида сектордаги 7 та маҳалла фуқаролари учун туман ҳокими Л.Облақулов, Президент Халқ қабулхонаси, сектор раҳбарлари, ҳоким ўринбосарлари ҳамда тегишли мутасаддилар иштирокида сайёр қабул ташкил этилди. Сайёр қабулда фуқароларнинг ҳар бир мурожаати алоҳида назоратга олиниб, уларни ҳал этиш чоралари кўрилди. Хусусан фуқароларнинг уй-жой, моддий ёрдам, кредит ва коммунал масалалари билан боғлиқ мурожаатлари ижроси юзасидан тегишли раҳбарларга топшириқлар берилди.
Мурожаатларнинг аксарияти жойида ўрганилиб ижобий ҳал этиш чоралари кўрилмоқда ва фуқароларга тушунтиришлар берилди. Сайёр қабулда 50 нафарга яқин фуқаролар иштирок этишди.
[thumb=left]http://navbahor.uz/uploads/posts/2022-03/1648094899_photo_2022-03-24_09-07-18.jpg[/thumb]