Навбаҳор туманидаги умумтаълим мактабларида «Президент арчаси» тадбирлари юқори савияда ташкил этилиб, тадбирга ташриф буюрган Қорбобо, Қорқиз ҳамда эртак қаҳрамонларининг чиқишлари болажонларга ҳақиқий байрам кайфиятини улашишди. Тадбир сўнгида мактаб маъмурияти томонидан биринчи ярим йиллик давомида юқори билимларга эга бўлган энг фаол ўқувчиларга ТАШАККУРНОМАЛАР тақдим этилди.