ҚУВНАБ, ЯЙРАДИ ДИЛЛАР

ҚУВНАБ, ЯЙРАДИ ДИЛЛАР

Юртимизда байрамлар жуда кўп. Яқиндагина Конституциямизнинг 26 йиллик тўйини нишонлаган эдик. Энди эса Янги йил байрамини кўтаринки руҳда қарши олмоқдамиз. Янги йил аслида каттаю кичик қалбига ўзгача завқ-шавқ бағишловчи байрамдир. Шунинг учун ҳам ушбу байрамни ҳамма бирдек, интиқ, интизор бўлиб кутади. Айниқса, бу байрамни болажонлар ўзгача қарши оладилар. Уларнинг беғубор кўнгилларида гўёки Қорбобо ва Қорқиз узоқ ўлкалардан ташриф буюриб, уларга совға-салом олиб келаётгандек, яйраб қувнашади.

Дарҳақиқат, Янги йил ана шундай қувончларга, завқ-шавқларга лимолим байрам. Айниқса, ҳайҳотдек безатилган ям-яшил арча атрофида гир айланиб ўйнаётган турли эртак қаҳрамонларининг рақсга тушишлари, бий-рон тилли жажжиларнинг "Янги йил”, "Қор”, "Она”, "Ватан” "Устоз”, "Юртга содиқ инсон бўламан” сингари шеър ва қўшиқлари ҳар қандай кишини ўзига жалб этади. Ана шундай дилтортар байрамлар бугун мамлакатимиз бўйлаб давом этмоқда.

Яқинда туманимиз марказида ҳам Янги йил байрам тадбири бўлиб ўтди. Тадбирни туман ҳокими ўринбосари К.Аллаев кириш сўзи билан очиб, барча тадбир иштирокчиларини дилдан қутлади.

Очиғи, ушбу тантана ҳар йилгиданда ўзгачароқ тарзда ўтказилди. Марказий хиёбондаги арчалар байрамона безатилди. Йўл ёқасидаги симёғочлар ҳам ҳар хил рангдаги чироқлар ўрнатилиб, байрам кўркига-кўрк қўшди десак муболаға қилмаган бўламиз.

Ушбу тадбирга тумандаги ёши улуғ кексалардан тортиб, барча ўқув муассасалари ўқувчилари ва турли ташкилот раҳбарларию ходимлари ҳам иштирок этдилар.

Агарда Сиз мақолада хатони учратган бўлсангиз, унда хато матнни белгилаб, CTRL + ENTER тугмасини босинг ва сайт маъмурига хабарнома жўнатинг.