Қишнинг қаҳратон совуғида ҳам баъзи касб эгалари халқ хизмати йўлида туну кун ўз иш фаолиятларини давом эттирмоқдалар

Аномал совуқ сабабли электр таъминоти, ичимлик суви, табиий газ етказишдаги юзага келаётган узилишлар, авариялар, муаммоларнинг ҳар бири назоратга олиниб, уларни бартараф этиш борасида тезкор ишлар амалга оширилмоқда. Навбаҳор туман ҳокими А.Ўроқов ва сектор раҳбарлари, барча мутасаддилар совуқ кунлар имкон қадар беталафот ўтиши учун хизматда. Улар аҳолининг муаммоларини бартарф этиш мақсадида тиним билишмаяпти. Туманнинг "Арабсарой" маҳалласида истиқомат қилувчи фуқаролар томонидан қилинган мурожаатлар асосида ушбу ҳудудда бўлди. Ташриф давомида газ босимининг пастлиги билан боғлиқ муаммолар бўйича туман газ таъминоти бўлимининг махсус бригадаси жалб этилиб, муаммоларни бартараф этиш чоралари кўрилди

Ҳурматли туманимиз аҳолиси совуқ кунларда электр таъминоти билан боғлиқ муаммоларни инобатга олган ҳолда Сизлардан ортиқча ускуналарни, фойдаланилмаётган хоналардаги ёритиш воситаларини ўчиришни ва энергияни тежашни сўраймиз. Зеро Сиз тежаган энергия бошқа бир ҳудудда ҳам энергия таъминотини етказишда кўмак бўлади.

Агарда Сиз мақолада хатони учратган бўлсангиз, унда хато матнни белгилаб, CTRL + ENTER тугмасини босинг ва сайт маъмурига хабарнома жўнатинг.