Айни дамда Навбаҳор тумани ҳокимлиги биносининг катта мажлислар залида туман Кенгашининг навбатдаги 38 сессияси бўлиб ўтмоқда.
Сессияда Навбаҳор туман ҳокими Облақулов Лочин Нурқуловичнинг 2021 йилда ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича амалга оширилган ишлар сарҳисоби ҳамда 2022 йилдаги устувор вазифалар юзасидан аҳолига мурожаати тингланмоқда.
Сессияда сектор раҳбарлари, туман кенгаши депутатлари, туман ҳокими ўринбосарлари, тегишли ташкилот, корхона ва муассасалар раҳбарлари ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этмоқда.