Manzilimiz
Yopish
  • Manzil: O'zbekiston Respublikasi, Navoiy viloyati, Navbahor tumani, Boburshoh ko'chasi, 5-uy
  • Pochta indeksi: 210300
  • Ish vaqti: 09:00 - 18:00
  • Fuqarolar arizalarini qabul qilish bo'limining ish vaqti: 09:00 - 18:00
  • Tushlik vaqti: 13:00 - 14:00
  • Aloqa raqami: (+99879) 562-16-04, faks: (0-436) 562-16-04
  • Ishonch telefoni: (0-436) 562-11-84
  • Saytni yuritish bo'yicha mas'ul xodim: Raximov Oxun Mansurovich
  • E-mail: navbahor@nv.uz

Ёшлар нуронийлар нигоҳида

Tuman haqida / Yangiliklar

Маҳалла ва нуронийларни қўллаб қувватлаш бўлими ва Нуронийлар жамоатчилик кенгаши томонидан тумандаги 9-сонли умумтаълим мактабида юқори синф ўқувчилари билан нуронийлар вакиллари иштирокида  "Ёшлар нуронийлар нигоҳида" мавзуидаги маънавий-маърифий тадбир ўтказилди.  Тадбирга туман Нуронийлар жамоатчилик кенгаши аъзолари Қудрат Чўлиев, Юсуф Адизов, Нуриддин Қазоқовлар таклиф этилди. Таклиф этилганларнинг барчаси кўп йиллик самарали меҳнатлари учун давлатимизнинг қатор медал ва унвонлари билан тақдирланган бўлиб,  "Меҳнат Фахрийси" кўкрак нишони соҳиблари саналади.  Тадбирдан кўзланган асосий мақсад ёшларни ватанга муҳаббат руҳида тарбиялаш, уларда ватанпарварлик руҳини уйғотиш, пухта билим ва хориж тилларини мукаммал  эгаллаш орқали муносиб касб эгалари бўлиб етишиш, шиддат билан тараққий этаётган ҳозирги иқтисодиётда мамлакатимиз ҳамда дунёнинг етакчи фирма ва компанияларида фаолият олиб боришлари учун яратилган  кенг имкониятлардан самарали фойдаланишни тарғиб этиш бўлди.   Шунингдек, нуроний кексаларимизга вазифа этиб белгиланган мактаб ўқувчиларини дарсларга ва машғулотларга тўлиқ қатнашишларини таъминлашда жамоатчилик назоратини ўрнатишга алоҳида эътибор қаратиш  тўғрисида фикрлар билдирилди. Ана шундай тарбиявий аҳамият касб этадиган учрашувлар ва давра суҳбатлари барча умумтаълим мактабларида ўтказилиб борилиши белгиланган. Тадбир сўнггида Нуронийлар жамоатчилик кенгаши раиси Т.Абдиев кекса авлод вакилларининг ёшлар тарбиясидаги муҳим ўрни, жамоатчилик назоратини янада таъсирчан ўрнатиш услублари ҳақида фикрлар билдирди.

Sardorlar saylovi

Tuman haqida / Yangiliklar

Navbahor tumanidagi "Keskanterak" tashabbuslar madaniyat uyida O‘zbekiston yoshlar ittifoqi boshlang‘ich tashkilotining tuman sardorlar Kengashi uchun "Sardorlar saylovi" o‘tkazildi. Saylovda O'zbekiston yoshlar ittifoqi Navbahor tuman Kengashi raisi Ubaydullayev Doston Ubaydullayevich, amaldagi tuman "Ittifoq" bosh sardori Lobar Davronovalar ishtirok etdilar. Ta'lim muassasalaridan tashrif buyurgan sardorlikka nomzod 32 nafar o'quvchilar o'z dasturlarini tanishtirdilar. "Kamalak" va  "Ittifoq" tuman  sardorligiga 6 ta yo'nalishlar hamda bosh sardorlardan iborat 14 nafar munosib nomzodlar saylandilar. Maktab sardorligiga saylangan 14 nafar Sardorlar Kengashi a'zolariga tuman Kengashi raisi tomonidan "Ishonch yorliqlari" topshirildi.

Sport nafislik va salomatlik manba

Tuman haqida / Yangiliklar

Navoiy shahrida O‘zbekiston Respublikasi Prezidentining 2022-yil 7-martdagi "Oila va xotin-qizlarni tizimli qo‘llab-quvvatlashga doir ishlarni yanada jadallashtirish chora-tadbirlari to‘g‘risida”gi PF-87-sonli Farmonida belgilangan tadbirlarni o‘tkazish hamda O‘zbekiston Respublikasi Sportni rivojlantirish vazirining 2022-yil 8-sentyabrdagi 01/823-A/F-sonli "Sport nafislik va salomatlik manbai” shiori ostida sportning stritbol, shaxmat va shashka turlari bo‘yicha  sport festivalini tashkil etish to‘g‘risida”gi buyrug‘i ijrosini ta’minlash maqsadida o`tkazilgan festival doirasida sportning stritbol turi bo`yicha Navbahor tumani 5-umumta'lim maktabi jamoasi faxrli 1-o`rinni qo`lga kiritdilar.

СЕССИЯ БЎЛИБ ЎТДИ

Tuman haqida / Yangiliklar

Халқ депутатлари Навбаҳор туман Кенгашининг навбатдаги эллик биринчи сессияси онлайн тарзда бўлиб ўтди. Бугунги сессияда туман Кенгаши депутатлари, тумандаги сектор раҳбарлари, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар раҳбарлари, тегишли корхона, ташкилот ва муассасалар раҳбарлари ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари қатнашди.
Кун тартибида
1. "Ижанд” сайлов округидан туман Кенгаши депутати Юлдошев Сардор Яхёқуловични жамоатчилик асосида Халқ депутатлари Навбаҳор туман кенгаши котибияти  мудири лавозимини юклаш тўғрисида 2. Навбаҳор туманини ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш Маҳаллий бюджет маблағлари сарфланишида фуқароларнинг фаол иштирокини таьминлаш  3. Навбаҳор туман йўллардан фойдаланиш унитар корхонаси  Маҳаллалар инфратузилмасини ривожлантириш дастури бўйича 4.Ижтимоий ҳимояга мухтож аҳолини қўллаб-қувватлаш мақсадида туман "Саховат ва кўмак” жамғармаси маблағлари ҳисобидан моддий ёрдам ажратиш тўғрисида  5. Бошқа масалалар кўриб чиқилди. Сессия якунида кўрилган масалалар юзасидан депутатлар муносабат бидиришиб тегишли қарорлар қабул қилинди.

BO'LIMLAR