Тиббиёт ходимларини рағбатлантириш ишлари давом эттирилмоқда.

Тиббиёт ходимларини рағбатлантириш ишлари

давом эттирилмоқда.

 

Ҳозирги коронавирус пандемияси даврида жамият саломатлиги учун курашаётган соҳа ходимлари – санитария-эпидемиологик осайишталик хизмати ходимлари ҳисоблнади. Шу сабабли ҳукуматимиз томонидан мазкур соҳа ходимларини тизимли равишда рағбатлантириш ишлари давом эттирилмоқда.

Хусусан, жорий йилнинг 24 апрель куни Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Коронавирус пандемияси даврида санитария-эпидемиология хизмати ходимларини янада рағбатлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-4695-сон Қарори қабул қилинди.

Қарорга асосан, Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги санитария-эпидемилогия осойишталик агентлиги ва унинг ҳуддуий бўлимлари тиббиёт ходимларининг:

-лавозим маошига меҳнатнинг соғлиқ учун хавфлилиги ва оғир шароитлари учун белгиланадиган қўшимча тўловлар миқдори тегишинча 15 фоиздан 50 фоизга ҳамда 40 фоиздан 75 фоизга оширилади;

-меҳнатга ҳақ тўлаш разрядлари бўйича тариф коэффиценти 5 фоизга оширган ҳолда қўлланилади.

Мазкур моддий рағбатлантириш чоралари 2020 йилнинг 16 мартидан бошлаб, республикада коронавирус инфекцияси тарқалишига қарши курашиш тадбирлари расман тўхтатиладиган ой якунига қадар амал қилиши белгиланди.

Шунингдек, коронавирус инфекцияси тарқалишиша қарши курашиш тадбирларига жалб этилган даврда Агентлик ва унинг ҳудудий бўлинмалари тиббиёт ходимлари учун ойлик лавозим маошига нисбатан 6 фоиз миқдорида кунлик қўшимча тўлов, шу каби қонунчиликда кўзда тутилган бошқа устамаларни олиш ҳуқуқи сақлаб қолинади.

Қарорга кўра, Агентликнинг марказий аппаратида Моддий-техника базасини ривожлантириш ва инвестицияларни жалб қилиш бошқармаси ташкил этилди.

 

Навбаҳор туман адлия бўлими бошлиғи Н.Исроилов

Тиббиёт ходимларини рағбатлантириш ишлари  давом эттирилмоқда.

Агарда Сиз мақолада хатони учратган бўлсангиз, унда хато матнни белгилаб, CTRL + ENTER тугмасини босинг ва сайт маъмурига хабарнома жўнатинг.