ХАЛҚ ДЕПУТАТЛАРИ НАВБАҲОР ТУМАН КЕНГАШИ ҚАРОРИ

Туманда 2019 йилда иш ўринларини ташкил этиш ва аҳоли бандлигини таъминлаш дастурининг ижроси тўғрисида

 

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 3 февралдаги "2018 йилда Аҳоли бандлигига кўмаклашиш давлат дастурини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-3506-сонли қарори ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 2 мартдаги Навоий вилоятига ташрифи доирасида берилган топшириқлар ижросини бажариш ва туманда 2019 йилда аҳоли бандлигини таъминлаш мақсадида Ўзбекистон Республикасининг "Аҳолини иш билан таъминлаш тўғрисида”ги Қонуни ҳамда "Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги Қонунининг 6-моддасига асосланиб, халқ депутатлари туман Кенгаши

 

ҚАРОР ҚИЛАДИ:

1. Туманда 2019 йилда иш ўринларини ташкил этиш ва аҳоли бандлигини таъминлаш дастурининг ижроси тўғрисида туман Аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази директори Н.Зойировнинг ҳисоботи маълумот ва ижро учун қабул қилинсин.

2. Туман ҳокимининг иқтисодиёт ва тадбиркорлик масалалари бўйича биринчи ўринбосари (Б.Рахмонов), туман давлат солиқ инспекцияси (Э.Шакиров), туман статистика бўлими (Й.Мустафоев)ларга фаолият кўрсатмаётган кичик корхоналарни фаолиятини тиклаш ҳисобига янги иш ўринлари яратиш масаласини қатъий назоратга олсин ҳамда 2019 йилда иш ўринлари ташкил этиш прогноз параметрлари ижроси бўйича туманнинг ҳар бир сектори ўзига бириктирилган ҳудуд бўйича шахсан масъул эканлиги белгилаб қўйилсин.

3. АТБ Агробанк Навбаҳор филиали (З.Зиёдуллаев), АТ Халқ банки Навбаҳор филиали (С.Назаров)ларга янги иш ўринлари яратишга йўналтирилган кредит ресурслари ҳажмларини, хусусан қишлоқ жойларида хизмат кўрсатиш, сервис объектларини ишга тушириш учун имтиёзли кредитлар ажратиш режа-жадвалини ишлаб чиқсин ва тасдиқланган режага мувофиқ кредит маблағларининг белгиланган муддатларда ажратилишини назоратга олсин.

4. АТБ Агробанк Навбаҳор филиали (З.Зиёдуллаев), АТ Халқ банки Навбаҳор филиали (С.Назаров)га туман Давлат хизматлари маркази (Қ.Жураев) хусусий тадбиркорлик, кичик бизнес ва хизматлар соҳасини ривожлантириш, уларга қулай шарт-шароитлар яратиб бериш ҳамда соҳада янги иш ўринлари яратиш мақсадида кичик бизнес субъектларининг ташкил этилиши ва фаолият кўрсатиши учун зарур шарт-шароитлар яратиш бўйича мавжуд муаммоларни ҳал этиш юзасидан зарурий чораларни кўриш тавсия этилсин.

5. Туман давлат солиқ инспекцияси (Э.Шакиров) тегишли ташкилот ва идоралар билан биргаликда норасмий тарзда тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланаётган фуқароларни аниқлаб, уларни қонун ҳужжатларида ўрнатилган тартибда давлат рўйхатидан ўтиб фаолият кўрсатишини таъминласин ва янгидан иш ўрни ташкил этиш иштиёқида бўлган фуқароларни ҳар томонлама қўллаб-қувватласин.

6. Туман иқтисодиёт ва саноат бўлими (Ш.Музаффаров), туман Аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази (Н.Зойиров)га ҳудудларда аҳоли бандлигини таъминлаш ҳудудий дастурининг ижросини туман секторлар кесимида яратилган иш ўринларини танланма асосида мониторинг қилиш бўйича жамланган таҳлилий маълумотларни ҳар ойнинг якунларига кўра туман ҳокимлигига киритиб бориш тавсия этилсин.

7. Халқ депутатлари туман Кенгашига сессияларда ҳар чоракда аҳоли бандлигини таъминлаш ҳудудий дастур параметрларининг бажарилиши бўйича сектор раҳбарларининг ҳисоботларини эшитиш ва танқидий муҳокама қилиб бориш тавсия этилсин.

8. Ушбу қарорнинг ижросини назорат қилиш туман ҳокимининг биринчи ўринбосари (Б.Рахмонов), туман Аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази (Н.Зойиров) ва халқ депутатлари туман Кенгаши доимий комиссиялари зиммасига юклатилсин.

 

Кенгаш раиси Л.Облақулов

Агарда Сиз мақолада хатони учратган бўлсангиз, унда хато матнни белгилаб, CTRL + ENTER тугмасини босинг ва сайт маъмурига хабарнома жўнатинг.