“ЖАННАТ ОНАЛАРНИНГ ОЁҒЛАРИ ОСТИДАДУР”

Онажон! Бу нақадар улуғ мўътабар сўз. Ватан она каби муқаддасдир. Оналардан тоғлар виқорни, қуёш ҳароратни, гуллар табассумни ўрганган. Онанинг нафасидан чиққан илиқлик, кўзларидан сочилган меҳр нури бутун жумлаи жаҳонни иситиб, тантана қилишга ҳам қодир. Ул зоти шариф бир қўли ила дунёни, бир қўли ила бе-шикни тебратади. Унинг туйғулари тафсифига тил ожиз. Шу боис шоира аёлга таъриф бераркан шундай лутф этади:

Аёлни ардоқла,кўнглига қара,

Аяма ер юзин гавҳарларини.

Ҳофиздек танти бўл, холига бахш эт.

Дунёнинг энг гўзал шаҳарларини.

Аёл-она, аёл тарбиячи, аёл мураббий. У ўзининг мукаммал фазилатлари ила келажак авлодни тарбиялайди. Чунки унинг ҳикматли ўгитлари ва насиҳатларида олам-олам ҳаёт ҳақиқати жилоланиб туради.

Она келажакнинг яратувчиси,

Она энг мўътабар, энг муқаддас зот.

Бутун дунё унга таъзим қилгувчи,

Ахир, оналардан бошланар ҳаёт.

Ҳадиси шарифда "Жаннат оналарнинг оёғлари остидадур”дейилган. Буюк бобомиз Алишер Навоий ҳам аёлнинг латофати, назокати, илҳомбахш нафосатини ҳароратли ипларга чизиб, ҳайратбахш ғазаллар яралган. Ҳазратнинг умрбоқий беш достондан иборат "Хамса”сида аёлларнинг, оналарнинг бетакрор тимсоллари яратган. Лайли, Ширин, Меҳинбону, Дилором, Меҳрларнинг ҳаёси, нозу истиғфори, вафо ва садоқати ҳақида сўз кетса, Мажнун, Фарҳод ва Искандарларнинг оналари тимсолида аёлларга, инчунун оналарга хос меҳр, фарзандларининг орзуларига қанот, ҳаётига камарбаста бўлишдек эзгу ғоялар илгари сурилади.

Аёл ҳақида қанча таърифу-тавсиф келтирсак шунча оз. Шоира таърифлаганидек:

Аёл кулиб туриб ўлиши мумкин,

Дунёни олиши мумкин жилмайиб.

Агарда Сиз мақолада хатони учратган бўлсангиз, унда хато матнни белгилаб, CTRL + ENTER тугмасини босинг ва сайт маъмурига хабарнома жўнатинг.