Халқ депутатлари Навбаҳор туман Кенгашининг VI чақириқ 65-сессияси бўлиб ўтди

Жорий йилнинг 12 октябрь куни Халқ депутатлари Навбаҳор туман Кенгашининг 65-сессияси бўлиб ўтди. Сессия ишида маҳаллий Кенгаш депутатлари, туман сектор раҳбарлари, туман ҳокимининг ўринбосарлари, бўлим бошлиқлари, туман ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар раҳбарлари, сиёсий партиялар раҳбарлари, жамоат ва бошқа ташкилот раҳбарлари ва оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этди.

Сессия кун тартибига асосан 3 та масала, яъни Навбаҳор туманида 2023 йилнинг ўтган даври давомида ҳудудий инвестиция лойиҳаларининг ишга туширилиши, тўғридан-тўғри хорижий инвестицияларни жалб қилиш ҳамда экспорт прогнозларининг бажарилиши тўғрисида, Озиқ-овқат маҳсулотларининг сифати ва хавфсизлигини таъминлаш ва заҳирасини шакллантириш тўғрисида ҳамда Ёшларга оид давлат сиёсати тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси қонунининг Навбаҳор туманидаги ижроси тўғрисидаги масалалар муҳокама этилди.
Туман ҳокимининг ўринбосари С.Нурназаров ахборотига кўра Ўзбекистон Республикаси Ҳукумат комиссиясининг 2022 йил 11 декабрдаги 101-сонли йиғилиш баёнига асосан Навбаҳор туманида 2023 йилда умумий қиймати 847,8 млрд. сўмлик 62 та лойиҳаларни ишга тушириш ҳисобига жами 870 нафар янги иш ўринлари яратилиши режалаштирилган.
Январ-сентябр ойларида ҳудудий инвестиция лойиҳалари доирасида умумий қиймати 155 млрд.сўм бўлган, 27 та лойиҳалар ишга туширилиши ҳисобига 256 нафар иш ўринлари яратилди.
Бундан ташқари, йил якунига қадар умумий қиймати
50 млн.доллар бўлган 35 та саноат, қишлоқ хўжалиги ва хизмат кўрсатиш соҳаларидаги лойихаларни фойдаланишга топшириш режа қилинган, ушбу лойихаларни ишга тушириш хисобига 614 нафар бўш иш ўринлари яратилишига эришилади.
Сессияда кун тартибидаги иккинчи масала, озиқ-овқат маҳсулотларининг сифати ва хавфсизлигини таъминлаш ва заҳирасини шакллантириш тўғрисида туман ҳокимининг биринчи ўринбосари М.Жумабоев ахборот берди.
Навбаҳор туманида истиқомат қилаётган 118,8 минг нафар аҳоли эҳтиёжи учун 14,9 минг тонна картошка, 4,1 минг тонна пиёз, 4,1 минг тонна сабзи, 1,2 минг тонна гуруч, 16,6 минг тонна ун, 2,4 минг тонна ўсимлик ёғи, 5,1 минг тонна гўшт, 1,7 минг тонна парранда гўшти, 28,0 млн дона тухум талаб қилинади.
Жорий 2023 йилда асосий экин майдонларига 953 гектар картошка, 1720 гектар мойли экинлар, 1836 гектар дуккакли экинлари, 350 гектар шоли, 2750 гектар озуқа экинлари, 2312 гектар сабзавот экинлари экилиши таъминланди.
Жумладан, 78,2 минг тонна сабзавот (ўтган йилга нисбатан 5,2 минг тонна кўп), 26,5 минг тонна полиз (ўтган йилга нисбатан 1,4 минг тонна кўп), 65,7 минг тонна донли экинлар (ўтган йилга нисбатан 3 минг тонна кўп), 16,0 минг тонна картошка (ўтган йилга нисбатан 1,2 минг тонна кўп), 28,8 минг тонна мева (1,7 минг тн кўп), 23,6 минг тонна узум (1,1 минг тн кўп) етиштирилиб аҳоли истеъмолига етказиб берилиши таъминланмоқда.
Шунингдек кун тартибидаги учинчи масала, "Ёшларга оид давлат сиёсати тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг Навбаҳор туманидаги ижроси тўғрисида” Ўзбекистон ёшлар ишлари агентлиги Навбаҳор туман бўлими бошлиғи З.Абдиев ҳисобот берди.
Тумандаги 27140 нафар 14-30 ёшдаги ёшлар учта тоифаларга ажратилди. Хусусан, 16 411 нафари яшил тоифа, 10 729 нафари сариқ тоифа ҳамда 635 нафари қизил тоифага ажратиб олинди.
Ёшлар билан индивидуал ишлаш тизимини жорий этиш мақсадида вилоят ҳамда туман корхона ва ташкилотларнинг 31 нафар раҳбарларига тумандаги 635 нафар ёшлар бириктирилган ҳолда ёшлар билан ишлаш юзасидан 41 та маҳалла, 4 та сектор, туман "Йўл хариталари” ишлаб чиқилиб, ижрога қаратилди.
Ёшлар билан индивидуал ишлаш тизимини мониторинг қилиш мақсадида "Ёшлар маркази” биносида алоҳида штаблар фаолияти йўлга қўйилиб, ёшлар муаммоларини бартараф этиш ҳолати кунлик ўрганиб чиқилмоқда.
Жорий йилнинг 09 октябрь ҳолатига, туман штаби томонидан амалга оширилган таҳлилларга кўра, "Қизил” тоифадаги 635 нафар ёшлардан 635 нафари (100 %) билан бевосита учрашиб суҳбатлашилган ва ёшларнинг 260 та (40,1 %) муаммолари аниқланган бўлиб, уларнинг 254 таси (97,7 %) ижобий ҳал этилган. Маҳалладаги ёшлар етакчилари таълим муассасаларидаги ўқувчиларни ҳамда уюшмаган ёшларни тизимли равишда лойиҳа ва тадбирлар ташкил этиб, ўқувчи ёшларнинг фаол иштирокини таъминлаб келмоқда.
Жумладан, Ёшларни амалий спорт мусобақаларига кенг жалб этиш орқали, уларнинг бўш вақтлари мазмунли ташкил этиш ҳамда ёшларни спорт ўйинларига оммавий тарзда жалб қилиш, жисмоний тарбия ва спортни ёшларнинг кундалик хаётига мухим вазифа сифатида киритиш, соғлом турмуш тарзига риоя қиладиган ватанпарвар, маъсулиятли, баркамол авлодни тарбиялаш мақсадида "Эрталабки бадантарбия”, "Соғлом ҳаёт учун 5000 қадам”, "Веломарафон”, Корхона ва ташкилотлардаги Ёшлар етакчилари ўртасида "Ёшлар” кубоги спорт мусобақалари,"Ёшлар” шахмат тахтаси”очиқ турнирини ёшларни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш мақсадида "Мен ҳам аскар бўламан”, "Футбол” мусобақалари ўтказилиб келинмоқда ҳамда барча спорт тадбирларида ғолиб бўлган ва фаол иштирок этган ёшлар эсдалик совғалари ва дипломлар билан тақдирланмоқда.

 
 

Агарда Сиз мақолада хатони учратган бўлсангиз, унда хато матнни белгилаб, CTRL + ENTER тугмасини босинг ва сайт маъмурига хабарнома жўнатинг.