#ПРEСС_ТУР

Навбаҳор туман ҳокимлиги матбуот хизмати томонидан «Қоражон» маҳалласи ҳудудидаги «Кичик саноат зонаси» ишлаб чиқариш корхоналари фаолияти билан танишиш мавзусида ПРEСС УР ташкил этилди.
Пресс тур давомида оммавий ахборот воситалари вакиллари "Қоражон» маҳалласи ҳудудидаги «Кичик саноат зонаси» ишлаб чиқариш корхоналари фаолияти билан танишдилар.
"NAVBAHOR TOMORQA XIZMATI KLASTERI" МЧЖ томонидан умумий қиймати 20 млрд.сўм бўлган, паррандачилик комплекси лойиҳаси амалга оширилмоқда.
Ушбу лойиҳада 180-220 минг бошга мўлжалган паррандачилик комплекси амалга оширилиши ҳисобига 50 нафардан ортиқ бўлган ишсиз фуқароларни бандлиги таъминланишига эришилади.
Мазкур лойиҳа Россия давлатининг замонавий паррандачиликка ихтисослашган технологияси ҳисобига йиллик 40 млн.дона тухум маҳсулотлари ва 1200 тонна парранда гўшти етиштиришга эришилади.
"PARADISE GARDEN” МЧЖ ҚҚ томонидан жорий йилда умумий қиймати 2 млн доллар бўлган мева шарбати ва вино ишлаб чиқариш лойиҳасини амалга ошириш режа қилинган бўлиб, лойиҳа ишга туширилиши ҳисобига йилига 60 минг далл (10 литр 1 далл) бўлган маҳсулотлар ишлаб чиқариш ҳамда 15 нафар янги иш ўринлари яратилиши режа қилинган.VIK ENGINEERING" МЧЖ хорижий корхонаси томонидан жорий йилда умумий қиймати 20 млн.АҚШ долларлик кимёвий унсурларни сўрувчи сув насослари ишлаб чиқариш, бурғулаш техникаларига эҳтиёт қисмлар ишлаб чиқариш лойихасини амалга ошириш режа қилинган. Лойиҳа ишга туширилиши ҳисобига йилига 1000 дона бурғулаш эхтиёт қисмлари. 200 дан ортиқ сув насослар ишлаб чиқаришига ва 100 нафар янги иш ўринлари яратилишига эришилади.

 
 

Агарда Сиз мақолада хатони учратган бўлсангиз, унда хато матнни белгилаб, CTRL + ENTER тугмасини босинг ва сайт маъмурига хабарнома жўнатинг.