Навбаҳор тумани ҳокими ТАБРИГИ

Навбаҳор тумани ҳокими Ўроқов Азамат Шодиевичнинг Ўзбекистон Республикаси Давлат Мустақиллигининг 32 йиллик байрами муносабати билан туман аҳолисигаТАБРИГИ


 Ассалому алайкум, азиз дўстлар, қадрли тумандошлар!

 Авваламбор, мамлакатимизнинг энг улуғ, энг азиз байрами –Ўзбекистон Республикаси Давлат мустақиллигининг 32 йиллиги билан Сизларни, сизлар орқали оила аъзоларингизни ва барча тумандошларимизни самимий муборакбод этаман!

Зеро, бу айём халқимизнинг ҳур ва озод яшаши, бахтли ҳаёти, фаровон турмушига асос бўлувчи энг муҳим сана сифатида тарихимиз зарварақларига битилган.

Ўтган қисқа даврда жонажон Ўзбекистонимиз машаққатли, шу билан бирга, шарафли истиқлол йўлини босиб ўтди.

Айниқса, сўнгги 7 йил мобайнида Муҳтарам Президентимиз Шавкат Миромонович Мирзиёев ташаббуси билан амалга оширилаётган ислоҳотлар мамлакатимизнинг бутун дунёга танилмоғи учун асосий омил бўлди. Ўзбекистонимиз ҳам ўз ўрнида жаҳонга юз тутмоқда.

Минг шукрона билан айтишимиз мумкинки, бугун аждодларимизнинг эзгу ниятлари, орзулари ижобат бўлди. Айни кунларда ушбу қутлуғ шодиёнани бутун республикамиз аҳли қатори Навбаҳорликлар ҳам кўтаринки руҳ билан қарши олмоқдалар.

"Янги ҳаёт учун, янги Ўзбекистон учун!” шиори остида байрам олдидан зиёратгоҳ ва қабристонларда, кўча ва хиёбонларда ҳашарлар уюштирилиб, ободонлаштириш ишлари олиб борилди.

Ўтган 32 йил ичида юртимизда эришилган ютуқлар ва қўлга киритилган муваффақиятларни сарҳисоб этадиган бўлсак, туманимизда ҳам ижтимоий-иқтисодий, сиёсий-ҳуқуқий, маданий-маърифий, таълим, тиббиёт, спорт, мактабгача таълим ва қурилиш соҳаларида мислсиз ўзгаришларининг гувоҳи бўлиб турибмиз. 

Жумладан, Туманда 2017 йилда 9 та мактабгача таълим ташкилотларига 814 нафар тарбияланувчилар қамраб олинган бўлиб, қамров даражаси эса 12,9 фоизни ташкил этган. Бугунги кунда эса жами 8 та давлат мактабгача таълим ташкилотлари, 13 та Давлат хусусий шерикчилик асосдаги нодавлат мактабгача таълим муассасалари ҳамда 104 та оилавий нодавлат мактабгача таълим муассасалари ташкил этилди ҳамда мактабгача таълим ташкилотларига 6984 нафар боғча ёшидаги болалар қамраб олиниб, қамров даражаси 75,5 фоизни етказилди.

Туманда йил давомида умумий қиймати 58 млрд 730 млн сўм бўлган, 9 та кўприк қурилди, 70.7 км йўлга асфалть, 26.1 км бетон, 83 кмга шағал қопламалари ётқизилди.

Йил давомида 5 та маҳалла фуқаролар йиғини биноси

3 млрд 856 млн сўм эвазига қайта қурилиб, фойдаланишга топширилди.

Аҳолини тоза ичимлик суви билан таъминлаш мақсадида йил бошидан умумий қиймати 45 млрд 928 млн сўм бўлган 5 та янги сув иншоати, 194.9 км масофага янги ичимлик сув тармоғи тортилди.

Туманда "Ташаббусли бюджет” маблағлари ҳисобидан 11 та мактаб, 2 та тиббиёт муассасаси ҳамда 2 та ўрта махсус таълим муассасаларида умумий қиймати 12 млрд 

135 млн сўм бўлган жиҳозлаш ҳамда қуёш панеллари ўрнатиш ишлари амалга оширилди.

Соғлиқ сақлаш соҳасида бирламчи тиббий хизматни аҳолига яқинлаштириш мақсадида туманнинг олис Юқори Бешработ, Янги обод, Қизилой, Сарбозор маҳаллаларида жами 13 та тиббий пункт учун контейнерлар ўрнатилиб, тиббиёт пунктларига керакли бўлган тиббий жиҳозлар ва дори-дармонлар билан таъминланди. Аҳолини бепул дорилар ва тиббиёт воситалари билан таъминлашга йили 1.13 млрд сўмдан ортиқ маблағ (шундан 283 млн сўмдан ортиғи болалар учун) ажратилган. Қолаверса, туманда аҳолига кўрсатилаётган тиббий хизматни яхшилаш мақсадида

11-Оилавий поликлиника ҳамда 37-Оилавий поликлиника биноларида қурилиш ишлари давом этмоқда.

Туманда ёшларни бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш ҳамда уларни спортга жалб қилиш борасида ҳам бир қанча ишлар амалга оширилмоқда. Бугунги кунда туманда 1720 нафар ёшлар спортнинг 19 та тури билан доимий равишда шуғулланиб келмоқда, шулардан 673 (39 %)ини аёллар ташкил этмоқда. Ушбу амалга оширилаётган ишларнинг натижаси ўлароқ ўтган йилнинг ўзида туманимиз спортчилари Жаҳон, Осиё чемпионати ва кубоглари доирасида 8 та олтин, 12 та кумуш, 20 та бронза медаалларини, Ўзбекистон чемпионати ва кубоглари доирасида 15 та олтин 24 та кумуш ва 34 та бронза медалларини қўлга киритишди.

Биз ишонамизки, булар каби мустақил юрт фарзандлари бундан кейин ҳам жаҳон ареналари узра ғолиблик ва ютуқларни қўлга киритаверади. 

Яна бир бор, туманимиз аҳлини Мустақиллик байрами билан чин қалбимдан самимий муборакбод этаман!

Барча пок ниятларимиз ижобат бўлишини, Яратганнинг ўзи юртимизни турли бало-қазолардан асрашини, бирдамлик, дўстлик,ва аҳиллик туйғулари янада зиёда бўлишини сўраб қоламан. 

Жонажон Ватанимиз, хонадонларимиздан тинчлик-осойишталик, файзу барака ҳеч қачон аримасин!

Юртимиз тинч, осмонимиз мусаффо, Жонажон Ўзбекистонимиз омон бўлсин!

Мустақиллигимиз абадий бўлсин!

Агарда Сиз мақолада хатони учратган бўлсангиз, унда хато матнни белгилаб, CTRL + ENTER тугмасини босинг ва сайт маъмурига хабарнома жўнатинг.