Жисмоний ва юридик шахсларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатлари ҳимояси кафолатларини кучайтириш одил судлов олдига қўйилган энг муҳим масалалардан биридир


Жамиятда ҳуқуқий онг ва ҳуқуқий маданиятни юксалтириб бориш, қонун устуворлигини таъминлаш ва қонунийликни мустаҳкамлашнинг энг муҳим шартларидан бири ҳисобланади.
Жиноят ишлари бўйича Навбаҳор туман суди, Навбаҳор туманлараро иқтисодий суди ва фуқаролик ишлари бўйича Навбаҳор туманлараро судининг раислари томонидан, жорий йилнинг 26 май куни туманнинг "Учтут” маҳалласида фуқаролар ҳамда "Аёллар дафтари”га киртилган хотин-қизларнинг сайёр қабули ташкил этилди.
Сайёр қабулда ўн икки нафар фуқароларнинг, жумладан олти нафар аёлларнинг мурожаатлари тингланиб, уларнинг муаммоларини ҳал этиш бўйича ҳуқуқий тушунтириш ва тавсиялар берилди.
Шунингдек, очиқ мулоқот тарзида ўтган учрашувда суд раислари томонидан Ўзбекистон Республикасининг 2023 йил 11 апрелдаги "Хотин-қизлар ва болалар ҳуқуқлари, эркинликлари ҳамда қонуний манфаатларини ишончли ҳимоя қилиш тизими янада такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги ЎРҚ-829-сонли Қонуни билан МЖтК
592-моддаси билан тўлдирилгани, ушбу моддага кўра - хотинига (эрига), собиқ хотинига (собиқ эрига), бир рўзғор асосида биргаликда яшаётган шахсга ёки умумий фарзандга эга бўлган шахсга нисбатан содир этилган мулк, таълим олиш, соғлиқни сақлаш ва (ёки) меҳнатга оид ҳуқуқни амалга оширишга тўсқинлик қилиш, мол-мулкига ва шахсий ашёларига қасддан шикаст етказиш, худди шунингдек ушбу шахслар соғлиғининг ёмонлашувига олиб келган тарзда уларнинг шаъни ва қадр-қимматини таҳқирлаш, уларни, қўрқитиш, яқин қариндошларидан ажратиб қўйиш, башарти жиноят аломатлари, шунингдек ушбу Кодексда назарда тутилган бошқа ҳуқуқбузарликлар аломатлари мавжуд бўлганда маъмурий жавобгарликка тортиш белгиланиб,
15 суткагача маъмурий қамоқ жазоси, шунингдек, Қонун билан Жиноят кодекси 1261-моддаси (Оилавий, маиший зўравонлик) билан тўлдирилгани, бунда хотинига (эрига), собиқ хотинига (собиқ эрига), бир рўзғор асосида биргаликда яшаётган шахсга ёки умумий фарзандга эга бўлган шахсга нисбатан содир этилган мулк, таълим олиш, соғлиқни сақлаш ва (ёки) меҳнатга оид ҳуқуқини амалга оширишга тўсқинлик қилиш, мол-мулкига ва шахсий ашёларига қасддан шикаст етказиш, худди шунингдек ушбу шахслар соғлиғининг ёмонлашувига олиб келган тарзда уларнинг шаъни ва қадр-қимматини таҳқирлаш, уларни қўрқитиш, яқин қариндошларидан ажратиб қўйиш, шундай ҳаракатлар учун маъмурий жазо қўлланилганидан кейин содир этилган бўлса жиноий жавобгарлик назарда тутилиб, ушбу жиноятнинг
оғир-енгиллигига қараб ўн икки йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиш белгиланганини, хотин-қизларга нисбатан зўравонлик учун жавобгарлик кучайтирилгани, уларнинг ҳуқуқлари қонун ҳимоясида эканлигини тушунтириб ўтилди.

Агарда Сиз мақолада хатони учратган бўлсангиз, унда хато матнни белгилаб, CTRL + ENTER тугмасини босинг ва сайт маъмурига хабарнома жўнатинг.