Референдумнинг талқини ва уни ўтказиш тартиби

Ўзбекистон Республикасининг референдуми республика қонунларини ва бошқа қарорларни қабул қилиш мақсадида жамият ва давлат ҳаётининг энг муҳим масалалари юзасидан фуқароларнинг умумхалқ овоз бериши ҳисобланади ва референдумда қабул қилинган қарорлар олий юридик кучга эга бўлади.
«Референдум» сўзининг маъноси давлат аҳамиятига эга бўлган муҳим масалалар бўйича ўтказиладиган ва баъзан қонунлар қабул қилиш учун асос бўлиб хизмат қиладиган умумхалқ сўрови, овоз бериш йўли билан халқ фикрини аниқлашдан иборатдир.
Референдумнинг сайловлардан асосий фарқи шундаки, референдум ўткзилаётганда муайян масала - қонун, қонун лойиҳаси, конституция, контитуцияга тузатишлар, давлат халқаро мақомига тааллуқли ёки ички сиёсатга оид бирон бир савол қуйилади, сайловларда эса бирон бир лавозимга номзод ёки номзодлар қўйилади ва унга овоз берилади.
"Ўзбекистон Республикасининг референдуми тўғрисида”ги Қонун дастлаб 1991 йил 18 ноябрь куни қабул қилинган, мазкур қонун йиллар давомида халқаро ва Ўзбекистон Республикасида орттирилган амалий тажрибаларни инобатга олган ҳолда 2001 йил 30 август куни янги таҳрирда қабул қилинган.
Референдум ўтказиладиган кунга қадар ёки референдум кунида ўн саккиз ёшга тўлган Ўзбекистон Республикасининг ҳар бир фуқароси референдумда иштирок этиш ҳуқуқига эга,  Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан ташқарида истиқомат қилаётган ёки турган Ўзбекистон Республикасининг фуқароси референдумда иштирок этишга тўла ҳақлидир.
Суд томонидан муомалага лаёқатсиз деб топилган фуқаролар, шунингдек, оғир ва ўта оғир жиноятлар содир этганлиги учун суд ҳукми билан озодликдан маҳрум қилиш тарзидаги жазони ижро этиш муассасаларида сақланаётган шахслар референдумда иштирок эта олмайдилар.
Келиб чиқиши, ижтимоий ва мулкий мавқеи, ирқий ва миллий мансублиги, жинси, маълумоти, тили, динга муносабати, машғулотининг тури ва хусусиятига қараб, фуқароларнинг референдумда қатнашиш ҳуқуқини бевосита ёки билвосита чеклаш ман этилади.
Ўзбекистион Республикаси Олий Мажлисининг қонунчилик палатаси янги таҳрирдаги Конституция тўғрисидаги қонунни қабул қилди, Сенат Конституциявий қонунни ва уни референдумга қўйишни маъқуллади, Қонун 
2023 йил 30 апрель, якшанба куни бўлиб ўтадиган умумхалқ референдумида овозга қўйилади.
Янги таҳрирдаги Ўзбекистон Республикасининг Конституциясидаги моддалар сони 128 тадан 155 тага, ундаги нормалар эса 275 тадан 434 тага оширилиши назарда тутилмоқда.
Референдумда барча фуқароларни фаол иштирок этиши кутилмоқда.

Жиноят ишлари бўйича Навбаҳор туман судининг судья ёрдамчиси Б.Фармонов

Агарда Сиз мақолада хатони учратган бўлсангиз, унда хато матнни белгилаб, CTRL + ENTER тугмасини босинг ва сайт маъмурига хабарнома жўнатинг.