Референдум – халқ иродасининг ҳаётий ифодаси

Бугун Ўзбекистон ўз мустақил тараққиётининг сифат жиҳатидан янги босқичига қадам қўйди. Бу йўлда у жахоннинг кўплаб мамлакатлари ва йирик халқаро ташкилотлари билан турли соҳаларда самарали ҳамкорлик қилиб келмоқда. Хорижий давлатлар билан дўстона ҳамда ўзаро манфаатли муносабатларни ривожлантириш борасида муҳим натижаларга эришиляпти. Давлат раҳбари бугунги кунда нафақат Ўзбекистон, балки Марказий Осиёнинг фаровонлиги учун жон куйдираётганб минтақанинг саноати ривожланган, обод ва дунё билан кенг интеграциялашган ҳудудга айлантириш орзуси билан меҳнат қилаётган етакчи сифатида намоён бўлмоқда.

Қисқа давр ичида Ўзбекистон халқи мамлакатимизнинг жаҳон ҳамжамиятида муносибб ўрин эгаллашга асос бўлувчи улкан ютуқларни қўлга киритди. Давлатимиз раҳбарининг ташаббуси билан бошланган ислоҳотлар ва модернизация жараёни, жумладан қўшни мамлакатлар билан алоқаларни мустаҳкамлаш бўйича сиёсатни дунё ҳамжамияти эътироф этмоқда.
Сўнги беш йил ичида давлатимиз раҳбарининг мустаҳкам сиёсий иродаси туфайли тадбиркорлар ўз бизнесини ривожлантириш учун эркинлик ва янги-янги имкониятларга эга бўлмоқда, деҳқон ва фермурлар, кластер хўжаликлари ўзлари етиштирган ҳосилнинг ҳақиқий эгасиша айланмоқда. Буларнинг барчаси Ўзбекистон ўз миллий тараққиётининг янги босқичига қадам қўйган кейинги йилларда Президентимиз томонидан сиёсий-ижтимоий маконда амалга оширилаётган сай-ҳаракатлар кенг кўлам касб этиб, ватанимиз равнақи, халқимиз фаровонлиги йўлида тун-у кун тиним билмасдан, бор билим ва тажриба, куч ва имкониятлар сафарбар этилаётганидан ҳамда бу жараён тобора кучайиб, янги сифат босқичига кўтарилиб бораётганидан далолат беради.
"Ўзбекистон Республикасининг Референдуми тўғрисида”ги қонунниг 5-моддасига кўра, Референдум фуқароларнинг ўз хоҳиш-иродасини умумий, тенг ва тўғридан-тўғри билдириши асосида яширин овоз бериш йўли билан ўтказилади. Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг референдумда иштирок этиши ихтиёрий ва эркиндир. Ўзбекистон Республикаси фуқароларини референдумда иштирок этишга ёки иштирок этмасликка мажбур қилиш мақсадида уларга, шунингдек
хоҳиш-иродасини эркин билдиришига таъсир кўрсатишга ҳеч ким ҳақли эмас. Ўзбекистон Республикаси фуқаролари референдумда тенг асосларда иштирок этадилар. Ҳар бир фуқаро бир овозга эга бўлади. Референдумга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш очиқ ва ошкора амалга оширилади. Фуқароларнинг ўз хоҳиш-иродасини билдириши назорат қилинишига йўл қўйилмайди. Ўзбекистон Республикаси фуқаролари референдумда бевосита иштирок этадилар.
Референдум ўтказиладиган кунга қадар ёки референдум кунида ўн саккиз ёшга тўлган Ўзбекистон Республикасининг ҳар бир фуқароси референдумда иштирок этиш ҳуқуқига эгадир. Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан ташқарида истиқомат қилаётган ёки турган Ўзбекистон Республикасининг фуқароси референдумда иштирок этишга тўла ҳақлидир. Суд томонидан муомалага лаёқатсиз деб топилган фуқаролар, шунингдек оғир ва ўта оғир жиноятлар содир этганлиги учун суд ҳукми билан озодликдан маҳрум этиш тарзидаги жазони ижро этиш муассасаларида сақланаётган шахслар референдумда иштирок этиш ҳуқуқига эга эмаслар. елиб чиқиши, ижтимоий ва мулкий мавқеи, ирқий ва миллий мансублиги, жинси, маълумоти, тили, динга муносабати, машғулотининг тури ва хусусиятига қараб фуқароларнинг референдумда қатнашиш ҳуқуқларини бевосита ёки билвосита чеклаш ман этилади.
Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 9-моддасига кўра, Жамият ва давлат ҳаётининг энг муҳим масалалари халқ муҳокамасига тақдим этилади, умумий овозга, яъни референдмга қўйилади. Референдум ўтказиш тартиби қонун билан белгиланади. 32-моддасига кўра, Ўзбекистон Республикасининг фуқаролари жамият ва давлат ишларини бошқаришда бевосита ҳамда ўз вакиллари орқали иштирок этиш ҳуқуқига эгадирлар. Бундай иштирок этиш ўзини ўзи бошқариш, референдумлар ўтказиш ва давлат органларини демократик тарзда ташкил этиш, шунингдек давлат органларининг фаолияти устидан жамоатчилик назоратини ривожлантириш ва такомиллаштириш йўли билан амалга оширилади.
Ўзбекистон Республикасининг референдумини ўтказиш тўғрисида ва уни ўтказиш санасини тайинлаш ҳақида қарор қабул қилиш Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ва Сенатининг биргаликдаги ваколатидир. Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловини, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисига сайловни, шунингдек Ўзбекистон Республикаси референдумини ташкил этиш ва ўтказиш учун Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси томонидан фаолиятининг асосий принциплари мустақиллик, қонунийлик, коллегиаллик, ошкоралик ва адолатлиликдан иборат бўлган Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси тузилади. Ўзбекистон Республикасининг Конституциясига ўзгартиришлар тегишинча Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси депутатлари ва Сенати аъзолари умумий сонининг камида учдан икки қисмидан иборат кўпчилиги томонидан қабул қилинган қонун ёки Ўзбекистон Республикасининг референдуми билан киритилади.
Конститутциявий суд томонидан "Ўзбекистон Респуьликаси Конституцияси тўғрисида”ги Қонституциявий қонун лойиҳасининг ҳар бир моддаси ва банди атрофлича кўриб чиқилди. Конституциявий суд томонидан референдум тайинлаш тартибига риоя этилганлиги ўрганилганда, Ўзбекистон Республикаси референдуми 2023 йил
30-апрель – якшанба куни ўтказилиши "Ўзбекистон Республикасининг референдуми тўғрисида”ги Қонун 14-моддасига мувофиқлиги ҳамда референдум ўтказилишини истисно этадиган ҳолатлар мавжуд эмаслиги ҳақида тўхтамга келди.
Халқ давлат ҳокимиятининг бирдан бир манбаидир.
Навбаҳор туманлараро иқтисодий суд раиси Хамидов Шерали Зарипович

Агарда Сиз мақолада хатони учратган бўлсангиз, унда хато матнни белгилаб, CTRL + ENTER тугмасини босинг ва сайт маъмурига хабарнома жўнатинг.