КЕЛАЧИ МАҲАЛЛАСИ АҲОЛИСИНИНГ МУАММО ВА ТАКЛИФЛАРИ ЎРГАНИЛДИ

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясининг «Аҳолининг кундалик кайфиятига бевосита таъсир кўрсатаётган энг долзарб муаммоларни ўрганиш орқали 2022-2023 йилларда маҳаллалар инфратузилмасини янада яхшилаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги АФ-49-сонли фармойишини ижросини таъминлаш мақсадида Навбаҳор тумани ҳокими А.Ўроқов, тумандаги тегишли мутасадди ташкилот раҳбарлари ҳамда "Келачи" маҳалласида яшовчи аҳоли иштирокида учрашув бўлиб ўтди. 

Ушбу учрашув давомида фуқаролар томонидан ички йўлларни таъмирлаш, болалар майдончасини қуриш, эски симёғочларни янгисига алмаштириш, аҳоли дам олиш маскани қуриш каби масалалар айтиб ўтилди.

Туман раҳбари туман ҳокимлиги ваколати доирасидаги муаммолар тез фурсатларда белгиланган тартибда ижобий ҳал этилиши, катта маблағ талаб этадиган муаммо ва таклифларни ўрганган ҳолда Республика ишчи гуруҳига тақдим этилишини таъкидлади.

Агарда Сиз мақолада хатони учратган бўлсангиз, унда хато матнни белгилаб, CTRL + ENTER тугмасини босинг ва сайт маъмурига хабарнома жўнатинг.