50-сессияси бўлиб ўтди

Бугун халқ депутатлари Навбаҳор туман Кенгашининг навбатдаги 50-сессияси бўлиб ўтди. 

Сессия ишида туман секторлари раҳбарлари, туман Кенгаши депутатлари, туман ҳокими ўринбосарлари, тумандаги корхона ва ташкилот раҳбарлари ҳамда оммавий ахборот воситалари ходимлари иштирок этдилар. 

Кун тартибида қуйидаги:

1. 2022–2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегиясини "Инсон қадрини улуғлаш ва фаол маҳалла йили”да амалга оширишга оид давлат дастурининг Навбаҳор туманидаги ижроси тўғрисида,
2. Навбаҳор туманини ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш борасида 2022-йилнинг 1-ярим йиллигида амалга оширилган ишлар, ўтказилган сайёр қабуллар таҳлили ва фуқаролар мурожаатининг ижроси юзасидан кўрилаётган чора-тадбирлар, "Аёллар дафтари”, "Ёшлар дафтари” билан ишлаш ҳолати юзасидан туман сектор раҳбарларининг ҳисоботлари ҳамда 2-ярим йиллик "Йўл харитаси” ни тасдиқлаш тўғрисида,
3. Ўзбекистон Республикаси Президентининг Халқ қабулхонасига маҳаллаларда тадбиркорликни ривожлантириш, аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартириш бўйича келиб тушаётган мурожаатларни таҳлил қилган ҳолда ҳоким ёрдамчилари фаолиятининг натижадорлигини ўрганиш юзасидан туман халқ қабулхонаси ахбороти тўғрисида,
4. Навбаҳор туман судлари томонидан 2022-йил 1-ярим йиллиги давомида одил судловни амалга ошириш юзасидан бажарилган ишлар тўғрисида,
5. Туман халқ таълими бўлимига қарашли №7-, №8-сонли мактабларнинг вакант директорлик лавозимига тавсия этилган номзодлар, таълим муассасаларининг 3 йиллик дастури билан иштирок этган энг яхши деб топилган номзодларни тавсия этиш тўғрисида.
6. Маҳаллаларда тадбиркорликни ривожлантириш, аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартириш бўйича амалга оширилган ишлар ва ҳоким ёрдамчилари фаолиятининг натижадорлик кўрсаткичлари тўғрисида.
7. Тумандаги пахта ва ғаллачиликка ихтисослашган фермер хўжаликларининг узоқ муддатга ижарага ажратилган ерларини маълум қисмини туман захирасига олиш тўғрисида
8. Фуқаролар мурожаатлари билан ишлаш соҳасида туман ҳокимлиги мутасадди раҳбарлар ва масъул ташкилотларнинг масъулияти ҳамда кўрилаётган чора-тадбирлар, туман ҳокими қарорларини тасдиқлаш тўғрисида ва бошқа масалалар кўриб чиқилди. Сессия якунида кўрилган масалалар юзасидан депутатлар муносабат бидиришиб тегишли қарорлар қабул қилинди.

Агарда Сиз мақолада хатони учратган бўлсангиз, унда хато матнни белгилаб, CTRL + ENTER тугмасини босинг ва сайт маъмурига хабарнома жўнатинг.