“Бетакроримсан, ягонасан, Она ватаним-Ўзбекистоним!”

Бугун юртимизнинг қайси бир гўшасида бўлманг, инсон қалбида чексиз ғурур ва ифтихор бағишловчи энг улуғ ва энг азиз айёмимиз Истиқлол шукуҳихалқимиз онгу шуурида тантана қилаётганига гувоҳ бўласиз.

“Бетакроримсан, ягонасан, Она ватаним-Ўзбекистоним!”Ана шундай тантаналардан бири 28 август куни Набаҳор туманидаги Марказий ўйингоҳда бўлиб ўтди. Байрамда туман Маданият ва спорт ишлар бўлими томонидан тайёрланган концерт дастури намойиш этилди.

Барчамизга кундек равшанки, 24 йил тарих учун олис вақт эмас. Бироқ, ўтган давр мобайнида Муҳтарам Юртбошимиз Ислом Абдуғаниевич Каримов томонидан юртимиз равнақи, халқимиз фаровонлиги йўлида мисли кўрилмаган асрларга татигулик ишлар амалга оширилдики, бугун бу ҳақиқатни ҳар бир жабҳада ҳаётнинг ўзи исботлаб турибди.

Шуни қувонч билан айтиш мумкинки, ҳуқуқий демократик жамият сари илдам қадам қўйган юртимизда инсон шаъни, унинг қадр-қиммати ва манфаатлари олий қадрият ҳисобланиб, бу фалсафа ҳар куни, ҳар лаҳза хусусан, байрам ва халқ сайлларида янада кенг қулоч ёзмоқда.

“Бетакроримсан, ягонасан, Она ватаним-Ўзбекистоним!”Байрам муносабати билан мутасадди корхона ва ташкилотлар томонидан якка ёлғиз, боқувчисини йўқотган оилалар ҳолидан хабар олинди.

Мустақиллигимизнинг бу йилги шонли санаси муҳтарам Юртбошимиз Қарорига асосан "Бетакроримсан, ягонасан, Она ватаним-Ўзбекистоним!” шиори остида нишонланаётгани халқимизнинг жонажон диёримиз ҳурлигига бўлган юксак ишончи ва муҳаббати белгисидир. Бу эса ҳеч бир давлат, ҳеч бир миллатда учрамайдиган ўзига хос қадрият, халқимизга хос бағрикенглик намунасидир.

 

Ж.Мардонов

Агарда Сиз мақолада хатони учратган бўлсангиз, унда хато матнни белгилаб, CTRL + ENTER тугмасини босинг ва сайт маъмурига хабарнома жўнатинг.