Ёшлар сиёсати-тараққиёт кафолати

Президентимизнинг "Ўзбекистон Республикасида ёшларга оид давлат сиёсатини амалга оширишга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Қарори ана шундай муҳим ҳужжатлардан биридир.

Ёшлар сиёсати-тараққиёт кафолатиУшбу қарор ўғил-қизларимизнинг босқичма-босқич амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотларда фаол иштирок этишларини таъминлашга, юксак маънавиятли, мустақил ва эркин фикрлайдиган, замонавий илм фан сир-асрорларини пухта ўзлаштирган, ҳар жиҳатдан соғлом ва баркамол авлодни вояга етказишга қаратилгани, ёшларга оид давлат сиёсатини изчил амалга ошириш мақсадида қабул қилингани билан алоҳида ажралиб туради. Негаки, унда фарзандларимизнинг маънавияти ва ҳуқуқий маданиятини юксалти-риш, уларнинг демократик давлат қуриш ва кучли фуқаролик жамиятини ривожлантириш жараёнларидаги фаоллигини ошириш мақсадида қабул қилингани билан алоҳида ажралиб туради. Сабаби, унда фарзандларимизнинг маънавияти ва ҳуқуқий маданиятини юксалтириш, уларнинг демократик давлат қуриш ва кучли фуқаролик жамиятини ривожлантириш жараёнларидаги фаоллигини ошириш, турли мафкуравий таҳдидларга қарши иммунитетни шакллантириш, ижтимоий ҳимоялаш, замонавий касб-ҳунарларни мукаммал эгаллашлари учун зарур шароитлар яратиш, иш билан таъминлаш, соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш, вояга етмаганлар ва ёшлар ўртасида турли кўринишдаги ҳуқуқбузарликлар ва жиноятлар содир этилишининг олдини олиш билан боғлиқ масалалар ўзининг ёрқин ифодасини топган. Қарордан келиб чиққан долзарб вазифалар адлия идоралари, фуқаролик ҳолати далолатномаларини ёзиш бўлимлари ходимлари зиммасига ҳам катта масъулият юклайди.

Ана шунга кўра, улар маҳаллалар ҳамда ўқув даргоҳларида прокуратура идораси, ички ишлар бўлими, Хотин-қизлар қўмитаси, "Маҳалла” хайрия жамоат фонди билан ҳамкорликда давра суҳбатлари ўтказмоқда. Шу жараёнда миллий одоб ахлоқимизга мутлақо ёт иллатлар, инсон соғлиги ва ҳаёти учун ўта хавфли гиёҳвандлик ва ичкиликбозлик ҳолатлари, айрим ота-оналар ўз фарзандларига ижобий жиҳатдан ибрат-намуна бўла олмаётганликлари, ахлоқ мезонларига риоя қилиш, айниқса, қизларнинг турмуш тарзини шакллантиришдаги хатоликлар тўғрисида очиқчасига мулоҳаза юритмоқдалар.

Миллий ва маънавий қадриятларимизни, урф-одатларимиз ва анъаналаримизни улуғлаш, ёшларни бегона ғоялар таъсиридан асраш, Ғарб мафкурасининг туб моҳиятини тўғри тушунтириш сезгирлик, уйғоқлик тамойиллари бугунги кунда ҳар қачонгидан муҳимроқ аҳамият касб этмоқда.

Шунинг учун ҳам оила бошлиқлари билан ўтказилаётган очиқ мулоқотлар пайтида вояга етмаган ёшларнинг кўнгилочар жойларда тунги вақтда ота-онасининг кузатувисиз бўлишларининг, беҳаёлик, зўравонлик ва шафқатсизликни тарғиб қилувчи аудио ва видеомаҳсулотларни тайёрлаш, уларни республикамиз ҳудудига олиб кириш, тарқатиш, реклама қилиш ва намойиш этишнинг олдини олиш зарурлиги таъкидланмоқда.

Юлдуз АРАЛОВА,

туман ФҲДЁ бўлими инспектори

Агарда Сиз мақолада хатони учратган бўлсангиз, унда хато матнни белгилаб, CTRL + ENTER тугмасини босинг ва сайт маъмурига хабарнома жўнатинг.