Навбаҳор тумани тарихи

 Қадимда одамлар Қоратоғнинг серсув сойлари, булоқлари, чашмалари бўйларида яшашган. Тарихий манбаларнинг хабар беришича, улар овчилик ва териб еювчилик билан кун кўришган. Уларнинг асосий қуроли содда ва мураккаб ёй ҳамда тош қуроллар бўлган. Аждодларимиз яшаш давомида ўзларидан ноёб ва нодир ёдгорликлар қолдириб кетишган. Учтут чақмоқтош конлари, Ижанддаги чақмоқтошларга ишлов берадиган устахоналар, Сармишсой, Биронсой, Қораунгурсойдаги қоятошларга ўйиб чизилган суръатлар шу ёдгорликлар сирасига киради. Учтут, Вовуш, Ижант ўгити полеолит даври маконларидир. Милоддан аввалги 1 минг йиллик бошларида Зарафшон водийсида Суғд қабилалари истиқомат қилишган. Улар зардўштийлик динига сиғинишган. Шу даврнинг VIII асрда водийда Суғдиёна давлатига асос солинди. Қадимги олимлар Бухоро воҳасига Ғарбий Суғд деб таъриф беришган. Кармана ва Конимех туманлари ана шу Ғарбий Суғдга қараган. Қоратоғ этагидан шарқдан ғарбга қараб Буюк Ипак йўлининг тармоғи ўтган. V-VI асрларда кўчманчи жанговор қабилаларга қарши Кампирак девори ва қўриқчи қаълалар (ҳозирги тепаликлар) тикланган. Ҳарқона (Қалқонота), Ғардиён (Мавлонтепа), Фарзикент (Бешработ), Қоражон, Супаркентлар эрамиздан аввалги IV-VI асларга мансуб қишлоқлардир. VI,VIII, XIII, XV, XVI, XVII асрларда туман ҳудудига кўплаб қавмлар кўчиб келганлар. Улар Зарафшон дарёсининг қадимги ўзанидаги ботқоқлик, чакалакзорларни тозалаб ер очганлар, деҳқончиликни ривожлантиришган. Экинлар Човли, Ҳарқанот, Улвиё (Юқори Ҳарқон), Конимимиғ (Конимех), Бешработ, Новкар, Араб ариқлари орқали сув билан таъминланган. Туманда буюк орифлар Абул Ҳасан Харақоний (Қалқонота), Аҳмад Яссавий (Эржант), Аҳтам Саҳоба (Янгиқўрғон) ларнинг қадамжолари мавжуд. Шунингдек кўпгина ўрганилмаган авлиё-валийларнинг қабрлари мавжуд. 1980 йилда Қадимги Кармана ва Конимех туманлари ҳудудида Навбаҳор тумани ташкил этилди. Туман Нурота, Хатирчи, Кармана, Қизилтепа, Конимех туманлари билан чегарадош бўлди. Туманнинг умумий ер майдони 1,57 минг км.кв. Аҳолиси 108,6 нафар кишидан иборат. Истиқлол шарофати туфайли янгиликка интилиш кучайди. Президентимиз Шавкат Миромонович Мирзиёевнинг Фармонлари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари изчиллик билан амалга оширилмоқда. Ҳозир кунда 41 та маҳалла фуқаролар йиғинлари фаол иш олиб бормоқда.  Бугунги кунда туман маркази Бешработ кун сайигн кенгайиб, замонавий бинолар ва савдо марказлари қад кўтармоқда. Навбаҳор туманга бугунги кунда Облақулов Лочин Нурқулович туман ҳокими бўлиб ишлаб келмоқда.
Навбаҳор тумани тарихи

Агарда Сиз мақолада хатони учратган бўлсангиз, унда хато матнни белгилаб, CTRL + ENTER тугмасини босинг ва сайт маъмурига хабарнома жўнатинг.