18 май- Халқаро музейлар куни

"18 май- Халқаро музейлар куни” муносабати билан 2015 йил 14 май куни Навбаҳор туманидаги Сармишсой табиий-археологик мажмуа музей қўриқхонасида илмий-амалий семинар бўлиб ўтди.

Дастлаб семинар иштирокчилари учун Сармишсой қоятошларидаги суръатларнинг тарихи ва бугунги кундаги аҳамияти тўғрисида батафсил маълумот бериб ўтилди.

Ушбу илмий-амалий семинар давомида 37-сонли ихтисослаштирилган мактаб интернати ўқитувчи ва ўқувчилари томонидан расмлар кўргазмаси ташкил этилди. Бундан ташқари илмий-амалий семинар иштирокчилари учун туман Маданият ва спорт ишлар бўлимига қарашли Марказий маданият уйи ҳузурида ташкил этилган "Хушон замон” фольклор этнографик халқ ҳаваскорлик жамоаси томонидан концерт дастури намойиш этилди.

 

Ж.Мардонов

Агарда Сиз мақолада хатони учратган бўлсангиз, унда хато матнни белгилаб, CTRL + ENTER тугмасини босинг ва сайт маъмурига хабарнома жўнатинг.