Туман ҳудудида юридик ва жисмоний шахсларга тегишли транспорт воситаларини мажбурий техник кўригини ташкил этиш ва уни ўтказиш тўғрисида

Туман ҳудудида юридик ва жисмоний шахсларга тегишли транспорт воситаларини мажбурий техник кўригини ташкил этиш ва уни ўтказиш тўғрисида

Ўзбекистон Республикасининг "Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1993 й., 9-сон, 320-модда) 6, 25-моддалари, "Йўл ҳаракати хавфсизлиги тўғрисида”ги Қонунининг (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2013 й., 15-сон, 197-модда) 17-моддаси, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 31 январдаги 54-сонли қарори билан тасдиқланган "Транспорт воситаларини мажбурий техник кўрикдан ўтказиш тартиби тўғрисида”ги низомга (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2003 й., 1-2-сон, 17-модда) мувофиқ транспорт воситаларининг 2017 йилда мажбурий техник кўригини ташкил қилиш ва уни ўтказиш мақсадида

 

Қ А Р О Р Қ И Л А М А Н:

1. Туман ҳудудида жойлашган барча юридик ва жисмоний шахсларга тегишли бўлган транспорт воситалари мажбурий техник кўрикдан ўтказилсин.

2. Транспорт воситаларини мажбурий техник кўрикдан ўтказиш бўйича туман комиссиясининг таркиби 1-иловага, техник кўрикдан ўтказиш жадвали 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

3. Транспорт воситалари қуйидаги даврийликка мувофиқ техник кўрикдан ўтказилсин:

а) тижорат асосида йўловчилар ташиш учун фойдаланиладиган енгил автомобиллар, автобуслар ва ўтириладиган жойлар сони 8 та ва ундан ортиқ бўлган (ҳайдовчининг ўрнидан ташқари), одамларни мунтазам ташиш учун жиҳозланган юк автомобиллари, йирик габаритли, оғир вазнли ва хавфли юкларни ташиш учун махсус транспорт воситалари ва уларга тиркамалар — бир йилда икки марта;

б) ишлаб чиқарилганлигига беш йилдан кўп бўлмаган (ишлаб чиқарилган йили ҳам шу жумлага киради) транспорт воситалари (мазкур банднинг "а” кичик бандида кўрсатилган траспорт воситаларидан ташқари) — икки йилда бир марта;

в) ишлаб чиқарилган йилини ҳисобга олган ҳолда ишлаб чиқарилганлигига беш йилдан ортиқ бўлган транспорт воситалари, шунингдек ишлаб чиқарилган вақти аниқланмаган транспорт воситалари (мазкур банднинг "а” кичик бандида кўрсатилган траспорт воситаларидан ташқари) — бир йилда бир марта;

г) тиркамалар кўрикка транспорт воситаси шатакчи учун белгиланган муддатларда тақдим этилади.

4. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил
31 январдаги "Транспорт воситаларини мажбурий техник кўрикдан ўтказиш тартиби тўғрисидаги Низомни тасдиқлаш ҳақида”ги 54-сонли қарорининг 3-бандида Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги, Ички ишлар вазирлигининг ички ва соқчилик қўшинлари, Миллий хавфсизлик хизматининг ҳарбий бўлинмалари транспорт воситалари кўрсатиб ўтилган идоралар томонидан белгиланган тартибда мажбурий техник кўрикдан ўтказилиши белгиланганлиги инобатга олинсин.

5. Тумандаги юридик шахсларга тегишли бўлган транспорт воситаларининг техник кўриги 16 март — 30 июнда ўтказилсин.

Жисмоний шахсларга тегишли бўлган транспорт воситаларининг техник кўриги 1 январ — 31 август кунлари ўтказилсин.

6. Мазкур қарорнинг 3-банди "а” кичик бандида кўрсатилган транспорт воситаларининг техник кўриги:

биринчи марта-16 март-30 июнда;

иккинчи марта-1 сентябрь- 31 октябрда ўтказилади. Бу ҳолатда мазкур транспорт воситалари иккинчи марта техник кўрикдан ўтказилганлиги учун йиғим ундирилмайди.

7. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил
31 январдаги "Транспорт воситаларини мажбурий техник кўрикдан ўтказиш тартиби тўғрисидаги Низомни тасдиқлаш ҳақида”ги 54-сонли қарорида белгиланган миқдорларда йиғим ундирилади.

8. Транспорт воситаларини мажбурий техник кўрикдан ўтказиш туман комиссияси раҳбарига:

транспорт воситаларининг техник ҳолати, улардан фойдаланиш нормалари ва қоидаларига риоя этилиши устидан самарали назоратни ташкил этиш;

транспорт воситаларининг техник ҳолати ва ускуналари йўл ҳаракати хавфсизлиги стандартлари, қоидалари, нормаларига мувофиқлигини баҳолаб берилсин.

9. Тумандаги барча транспорт воситалари эгалари бўлган юридик ва жисмоний шахслар томонидан транспорт воситаларини техник паспорти билан биргаликда техник кўрикдан ўтказилишини, уларнинг техник жиҳатдан созлигини ва ўз вақтида режа жадвал асосида кўрикдан ўтказилиши таъминлансин.

10. Туман Ички Ишлар бўлими (Б.Усмонов)га мазкур қарорнинг ижроси натижаси бўйича 2017 йил 10 ноябрга қадар туман ҳокимлигига ахборот тақдим этиш топширилсин.

11. Туман Манавият тарғибот бўлими рахбари (О.Рахимов)га ушбу қарорни Навбаҳор туман ҳокимлигининг расмий веб сайтига жойлаштириш вазифаси топширилсин.

12. Ушбу қарор қабул қилиниши муносабати билан "Навбаҳор тонги” газетаси саҳифаларида расман эълон қилинсин, туман ҳокимлиги иш юритиш бўлинмаси (С.Турдибаева) мазкур қарорни тегишли туман корхона ва ташкилотларга етказилишини таъминласин.

13. Ушбу қарорнинг ижросини назорат қилиш туман ҳокимининг ўринбосари Н.Атақулов зиммасига юклатилсин.

14. Мазкур қарор расмий нашрда эълон қилинган кундан бошлаб кучга киради.

Туман ҳокими А.Нарзиев

10.03.2017 й

№ Қ-410

 

Агарда Сиз мақолада хатони учратган бўлсангиз, унда хато матнни белгилаб, CTRL + ENTER тугмасини босинг ва сайт маъмурига хабарнома жўнатинг.