Тумандаги қишлоқ хўжалиги ва мелиоратив техникани, шунингдек
машина-трактор
парклари, устахоналар ва сервис пунктларининг
асбоб-ускуналарини техник кўрикдан ўтказиш тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар
Маҳкамасининг 2012 йил 6 декабрдаги "Қишлоқ хўжалиги ва мелиоратив техникани,
асбоб-ускуналарни ҳисобга олиш ва уларнинг техник ҳолатини назорат қилиш
тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги
345-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2012 й.,
50-сон, 559-модда) ва Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирининг
2013 йил 2 апрелдаги 58-сон буйруғи (рўйхат рақами 2452, 2013 йил 25
апрель, Ўзбекистон Республикаси қонун
ҳужжатлари тўплами, 2013 йил, 17-сон, 229-модда) билан тасдиқланган "Қишлоқ
хўжалиги ва мелиоратив техникани, шунингдек,
машина-трактор парклари, устахоналар ва сервис пунктларининг асбоб-ускуналарини
техник кўрикдан ўтказиш тартиби тўғрисида”ги Низомгамувофиқ, тумандаги қишлоқ хўжалиги ва мелиоратив техникани, шунингдек
машина-трактор парклари, устахоналар ва сервис пунктларининг асбоб-ускуналарини
йиллик техник кўрикдан ўтказиш мақсадида Ўзбекистон Республикасининг "Маҳаллий
давлат ҳокимияти тўғрисида”ги Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашнинг
Ахборотномаси, 1993 й., 9-сон,
320-модда) 6, 25-моддаларигаасосан
Қ А Р О Р Қ И Л А М А Н:
1. Туманда 2017 йилда қишлоқ
хўжалиги ва мелиоратив техникани, шунингдек машина-трактор парклари,
устахоналар ва сервис пунктларининг
асбоб-ускуналарини техник кўрикдан ўтказиш иш режаси 1-иловага, қишлоқ хўжалиги
ва мелиоратив техникани, машина-трактор парклари, устахоналар ва сервис
пунктларининг асбоб-ускуналарини техник кўрикдан ўтказиш бўйича туман
комиссияси таркиби 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
2. "Давтехназорат” инспекциясининг қишлоқ хўжалиги техникаси бўйича давлат инспектори (К.Султонов)га :
техникага мулк ҳуқуқи асосида эга шахслар (мулкдор)га техникаларини техник кўрикдан ўтказиш тўғрисидаги билдиришномани техник кўрик ўтказиш кунидан камида ўттиз кун олдин юбориш;
техник кўрикдан ўтмаган ёки техник кўрикка тақдим этилмаган техникалар юзасидан мулкдорга ёзма кўрсатма бериш;
мулкдор кўрсатмада белгиланган муддатда техникани қайта техник кўрикдан
ўтказмаган тақдирда ҳамда қишлоқ хўжалиги ва мелиоратив техника,
асбоб-ускуналардан эҳтиётсизлик билан фойдаланиш, сақлаш, ҳисобдан чиқариш,
таъмирлаш, техника хизматлари кўрсатиш ҳолатлари ҳақидаги маълумотларни қонун
ҳужжатларида белгиланган тартибда тегишли чораларни кўриш учун туман
ҳокимлигига юбориш;
техник кўрикдан ўтказилганлиги учун йиғим ундирилишида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 6 декабрдаги "Қишлоқ хўжалиги ва мелиоратив техникани, асбоб-ускуналарни ҳисобга олиш ва уларнинг техник ҳолатини назорат қилиш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 345-сон қарори ҳамда Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирининг 2013 йил 2 апрелдаги 58-сон буйруғи билан тасдиқланган "Қишлоқ хўжалиги ва мелиоратив техникани, шунингдек, машина-трактор парклари, устахоналар ва сервис пунктларининг асбоб-ускуналарини техник кўрикдан ўтказиш тартиби тўғрисида”ги Низомда белгиланган миқдорларга қатъий риоя қилиш топширилсин.
3. Мазкур қарор "Навбаҳор тонги” газетасида расман эълон қилинсин ва туман ҳокимлигининг расмий веб-сайтига жойлаштирилсин.
4. Қарорнинг ижросини назорат қилишни ўз зиммамда қолдираман.
5. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Туман ҳокими в.б Т.Адизов