Туман ҳокимининг қарори

Туман ҳокимининг қарориВилоят ҳокимининг 2014 йил 11 июлдаги Қ-105-сонли қарорининг ижросини таъминлаш тўғрисида.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2014 йил 7 апрелдаги “Ўзбекистон Республикасида инвестиция иқлими ва ишбилармонлик муҳитини янада такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПФ-4609-сонли Фармони ижросини ҳудудларда тўлақонли таъминлаш, туманда инвестиция иқлими ва ишбилармонлик муҳитини янада яхшилаш, Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 9 июлдаги “Мамлакатда инвестиция иқлими ва ишбилармонлик муҳитини янада такомиллаштириш юзасидан амалга оширилаётган ишларнинг самарадорлиги тўғрисида”ги ўтказилган селектор йиғилишидаги кўрсатма ва топшириқлар ҳамда вилоят ҳокимининг 2014 йил 14 июлдаги Қ-105-сонли қарорининг ижросини таъминлаш мақсадида
Қ А Р О Р Қ И Л А М А Н:

1.Вилоят ҳокимининг 2014 йил 14 июлдаги Қ-105-сонли қарори раҳбарлик ва ижро учун қабул қилинсин.
2.Туманда инвестиция иқлими ва ишбилармонлик муҳитини янада такомиллаштириш юзасидан амалий ёрдам бериш бўйича туман ишчи гуруҳи таркиби иловага мувофиқ тасдиқлансин.
3.Туман Давлат солиқ инспекцияси (И.Худойбердиев), туман Статистика бўлими (Й.Мустафоев), туман тижорат банклари (А.Жумаев, А.Турсунов), туман Архитектура ва қурилиш бошқармаси (З.Ҳамроев), Навбаҳор ТЭТ (Т.Қурбонов)ларга инвестиция иқлими ва ишбилармонлик муҳитини янада такомиллаштириш бўйича ташкил этилган “Бир дарча” тизимини мунтазам равишда ишлаши учун шахсан жавобгар эканликлари белгилаб қўйилсин.
4.Савдо-саноат палатаси туман бўлими (Ф.Муртазоев)га “Бир дарча” тизимининг қулайликлари тўғрисида туман ҳудудидаги тадбиркорлик субъектларига тарғибот-ташвиқот ишларини олиб бориш тавсия этилсин.

5.Туман ҳокимининг ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари (Ҳасанов), тегишли ташкилот рахбарлари билан:
уч кун муддатда мавжуд камчиликларни бартараф этиш юзасидан чора-тадбир режасини ишлаб чиқиш ва туман ишчи гуруҳи билан ўзаро ҳамкорликни йўлга қўйиш;
бир ҳафта муддатда маҳаллий газетада барча тегишли ташкилотлар билан туман ҳокимлиги раҳбарлигида алоҳида мақола ташкил этиб, тадбиркорларга Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармон ва қарорлари мазмунини тушунтириш, юзага келган камчиликларни зудлик билан бартараф этиш чораларини кўриш бўйича “Ҳудудларда ишбилармонлик муҳитини яхшилаш” мавзусида очиқ мулоқот ўтказиш;
жорий йилнинг 17 июлига қадар вилоят ҳокимлигига қабул қилинган қарор ва комплекс чора-тадбирлар режаси ҳамда ўтказилган очиқ мулоқот видеодискини тақдим этиш топширилсин.
6. “Навбаҳор тонги” газетаси бош муҳаррири(Умаров) инвестиция иқлими ва ишбилармонлик муҳитини янада такомиллаштириш юзасидан амалга оширилаётган ишларни мунтазам равишда газетада ёритилишини таъминласин.
7. Ушбу қарорнинг бажарилишини назорат қилиш туман ҳокимининг ўринбосари О.Ҳасанов зиммасига юклатилсин.

2014 йил 15 июл.
№ 600-Қ


Туман ҳокими А.Нарзиев







Туман ҳокимининг
2014 йил __июлдаги
___-сонли қарорига
илова

Туманнинг барча ҳудудларида инвестиция иқлими ва ишбилармонлик муҳитини янада такомиллаштириш бўйича амалий ёрдам бериш бўйича тузилган махсус туман ишчи гуруҳи
ТАРКИБИ

Т/р Ф.И.Ш. Лавозими
1 О.Ҳасанов Туман ҳокимининг ўринбосари, ишчи гуруҳ рахбари
2 А.Номозов Туман Иқтисодиёт бўлими бошлиғи, ишчи гуруҳи рахбарининг ўринбосари
Ишчи гуруҳ аъзолари
3 И.Худойбердиев Туман Давлат нспекцияси бошлиғининг ўринбосари
4 А.Жумаев ТД “Ҳалқ банки”нинг Навбаҳор филиали бошқарувчиси
5 А.Турсунов ОАТБ “Агро банк”нинг Навбаҳор филиали бошқарувчиси
6 З.Очилов Туман ер ресурслари ва Давлат кадастр бўлими бошлиғи
7 З.Ҳамроев Туман Архитектура ва қурилиш бўлими бошлиғи в.б.
8 Ф.Муртазоев Савдо-саноат палатасининг туман бўлими бошлиғи


Туман Иқтисодиёт бўлими
мутахасиси
_______Р.Исломов

Агарда Сиз мақолада хатони учратган бўлсангиз, унда хато матнни белгилаб, CTRL + ENTER тугмасини босинг ва сайт маъмурига хабарнома жўнатинг.