«МИРЗО УЛУҒБEК ВОРИСЛАРИ» танловида қатнашинг ва ўз истеъдодингизни рўёбга чиқаринг!
Истеъдодли ёшларни қўллаб-қувватлаш «Улуғбек» жамғармаси, Инновацион ривожланиш вазирлиги, Ёшлар ишлари агентлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари ҳамкорлигида 16-25 ёшгача бўлган ёшлар ўртасида иқтидорли ёшларни кашф қилиш учун «МИРЗО УЛУҒБEК ВОРИСЛАРИ» республика танлови эълон қилинади.
👉Танловда иштирок этиш истагида бўлган ёшлар қуйидаги талабларга жавоб бериши лозим:
Ўзбекистон Республикасининг фуқароси бўлиши;
аниқ бир ғоя ёки лойиҳага эга бўлиши;
IQ тест натижаси 110 баллдан паст бўлмаслиги;
турли танловларда ғолиб бўлганлиги тўғрисидаги диплом, сертификат ёки тавсияномага эга бўлиши.
Танловда иштирок этишни истаганлар мазкур сайт (https://vorislar.uz/) ёки телеграм-бот (@vorislar_tanlovi_bot) орқали рўйхатдан ўтишлари мумкин.