06.12.2023
Вилоят раҳбари Навбаҳор туманининг “Қоровултепа” маҳалласида бўлиб, янги маҳалла биносининг очилиш маросимида иштирок этди.
Шунингдек, “Обод хонадон – обод кўча – обод маҳалла” мезонлари асосида жорий этилган маҳалла фуқаролар йиғинида Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганлигининг 31 йиллиги байрами ҳам катта тантана билан нишонланди.
Маълумот ўрнида айтиш жоизки, ушбу маҳаллада 692 хонадонда 856 та оила, 3186 нафар аҳоли истиқомат қилади.
Бугун ушбу манзил обод гўшага айланди. Ички йўлларнинг жами 3.5 километр йўли шағаллаштирилди, 4.2 километр йўлга асфальт ётқизилди, 2800 м2 пиёдалар йўлаги янгидан барпо этилди ҳамда 38 та йўл ҳаракати белгилари ўрнатилди.
Электр таъминотини яхшилаш мақсадида эса 45 та темир бетон таянчлар, 12 та трансформатор таъмирланди, 1.3 километр тармоқ тортилди.
Навбаҳор туманидаги “Қоровултепа” маҳалласида ташкил этилган тадбирда Ўзбекистон Республикаси Президентининг маслаҳатчиси ўринбосари К.Сариев ҳам иштирок этди.
Шунингдек, “Обод хонадон – обод кўча – обод маҳалла” мезонлари жорий этилган маҳаллада олиб борилган бунёдкорлик ва жамоат ишларида фаоллиги ҳамда Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганлигининг 31 йиллиги байрами муносабати билан бир гуруҳ фаоллар Республика идораларининг кўкрак нишонлари ва ташаккурномалари билан тақдирланди.
Хусусан, “Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш аълочиси” кўкрак нишони билан Навбаҳор тумани тиббиёт бирлашмасига қарашли “Охунбобоев” оилавий шифокорлик пункти мудираси С. Хожаева тақдирланди.
Шунингдек, “Маҳалла ифтихори” кўкрак нишони Ўзбекистон Республикаси Президентининг Навоий вилоятидаги Халқ қабулхонаси мудири Ф.Қувондиқовга топширилди.
Навбаҳор тумани “Қоровултепа” маҳалла аҳлининг қувончи чексиз. Аҳоли фаровонлиги ва турмуш шароитини яхшилаш борасида бир қанча амалий ишлар қилинди.
Хусусан, газ таъминоти бўйича аҳолига 38 та янги газ баллонлари етказиб берилди, 671 та аҳоли яшаш хонадонларидаги газ жиҳозлари техник кўрикдан ўтказилди ҳамда табиий газ тармоғи реконструкция қилинди.
Ичимлик суви таъминотини яхшилаш бўйича 0.4 километр тармоқ сув қувурлари ётқизилди ҳамда аҳоли хонадонларига сув тармоқлари улаб берилди. 33 нафар эҳтиёжманд оилаларнинг яшаш хонадонлари таъмирланди;
Бундан ташқари, 152 нафар фуқаронинг бандлигига кўмаклашилди. Тиббиёт муассасаси томонидан 251 нафар беморларга бепул дори-дармон тарқатилди.