31.01.2025
Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 78-моддасига кўра боланинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини таъминлаш ҳамда ҳимоя қилиш, унинг жисмоний, ақлий ва маданий жиҳатдан тўлақонли ривожланиши учун энг яхши шарт-шароитларни яратиш давлатнинг мажбурияти ҳисобланади.
Бундан кўринадики, Ўзбекистон Республикасида бола ҳуқуқлари устувор ҳисобланиб, давлат ҳимоясига олинган.
Бола ҳуқуқлари бу-болага нисбатан инсон ҳуқуқлари тоифаси, ирқи жинси, тили, дини туғилган жойи, миллий ёки ижтимоий мавқеидан қатьий назар, ҳар бир бола эга бўлиши керак бўлган ҳуқуқ ва эркинликлар. Ҳалқаро ҳуқуқда 18 ёшга етмаганларнинг барчаси бола деб тан олинади.
Болалар бутун дунёда устувор ҳуқуқга эга эканлиги тан олинган.
Буни исботи сифатида Бола ҳуқуқлари тўғрисида конвенцияни тилга олиш жоиз бўлади, Ушбу Конвенция 1989 йил 20-ноябрда Нью-Йоркда қабул қилинган бўлиб, 54 моддадан иборат. Конвенцияга мувофиқ бола мустақил шахс сифатида тан олинади. Конвенция болани жамиятнинг химоясиз аьзоси сифатида алохида химоя қилишни ва бунга лойиқ эканлигини илгари сўради.
Ўзбекистон Республикаси мазкур конвенцияни 1992 йил 9 декабрда ратификация қилган.
Мамлакатимизда бола ҳуқуқларини ҳимояси билан боғлиқ бир қанча ислоҳотлар амалга оширилиб келинмоқда.
Жумладан,Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 22 апрелдаги 4296-сонли қарори билан инсон ҳуқуқлари бўйича вакил ўринбосари болалар омбудсмани институти ташкил қилинган.
Агарда “омбудсман” сўзини маьносини англаб олиш лозим бўлса, унинг луғавий маьносига эьтибор қаратиш лозим бўлади. “Омбудс” швед тилида ҳимоя қилувчи деган маьнони англатади.
Болалар омбудсмани лавозими биринчи бўлиб Норвегияда таьсис этилган.
2021 йил 28 октябрь куни Ўзбекистон Республикаси Олий мажлиси палаталари қўшма қарори билан Болалар омбудсмани фаолияти ташкил қилинди.
Болалар омбудсман мустақил институт сифатида бола ҳуқуқларига оид давлат сиёсатини юритади.мустақил равишда боланинг шахсий, ижтимоий иқтисодийва бошқахуқуқларини таьминланиши ҳолати юзасидан парламент назоратини олиб боради.
Фуқаролик ишлари бўйича
Навбаҳор туманлараро суди судьяси Ғайрат Якубов