21.12.2024
Навбаҳор тумани, “Чорвоқгузар” маҳалласида яшовчи А.О. судга оид кимёвий экспертиза хулосасига кўра икки туп “Каннабис” гиёҳвандлик ўсимлигини экиб, парвариш қилиб келаётганлиги 2024 йил 23 сентябрь куни Навбаҳор туман ИИБ ЖХХ ХПБ ва ЖҚБ ходимлари томонидан Республика миқёсида ўтказилаётган кенг қамровли “Қорадори-2024” тезкор профилактик тадбири давомида аниқланиб, гиёҳвандлик ўсимликлари холислар иштирокида ҳужжатлаштириб олинган.
“Каннабис” гиёҳвандлик ўсимликлари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 27 октябрь кунги 878-сонли Қарорига асосан, гиёҳвандлик ўсимлиги туркумига кириб, қонунга хилоф равишда етиштириш тақиқланган.
А.О.нинг жиноят иши, 2024 йил 25 ноябрь куни жиноят ишлари бўйича Навбаҳор туман судида кўриб чиқилиб, уни муқаддам судланмаганлиги, қилмишидан пушаймонлиги, оилавий аҳволи инобатга олиниб, Ўзбекистон Республикаси ЖК 270-моддасининг 1-қисмида кўрсатилган жиноятни содир этганликда айбли деб топилиб, ойлик иш ҳақининг 15 фоизини давлат даромади ҳисобига ушлаб қолиш шарти билан 1 (бир) йил муддатга ахлоқ тузатиш ишлари жазоси тайинланди.
Жиноят ишлари бўйича Навбаҳор туман судининг раиси А.Сайдуллаев