05.12.2024
“ЎТ БАЛОСИДАН АСРАСИН”
Халқимизда шундай калом бор: “Ўт балосидан асрасин”. Дарҳақиқат шундай. Мол-мулкига, уй-жойига ўт кетиш оғир мусибат. Унинг келиб чиқишини таҳлил қиладиган бўлсак, асосий сабабларидан бири эҳтиётсизлик туфайлидир.
Навбаҳор туман Фавқулодда вазиятлар бўлими билан ўтказилган матбуот анжуманида ана шулар хусусида суҳбатлашилди.
Барчамизга маълумки, 15 ноябрдан 15 декабргача ёнғин хавфсизлиги ойлиги деб эълон қилинган. Ушбу ойликда туман аҳолисига ёнғин келиб чиқиш сабаблари тўғрисида ташвиқот ишлари олиб борилиб, хонадонлар бирма-бир текширилади.
Тадбир давомида Навбаҳор тумани ФВБ бошлиғи Жўрабек Шаропов ва бўлимнинг барча масъул ходимлари маълумот берди:
Содир бўлган ёнғинларни таҳлилига қарайдиган бўлсак, Навбаҳор туманида 2024 йил 11 ой давомида содир бўлган ёнғинларни умумий сони 40 та бўлиб, 2023 йилнинг шу кунига қадар ёнғинлар сони 51 тани ташкил этиб, ўтган йилга нисбатан 11 та камайишга эришилди.
2024 йил 11 ойи давомида содир бўлган ёнғинлар натижасида тан жароҳати олганлар бўлмаган, ҳалок бўлганлар 1тага кўпайган;
Ёнғинларни келиб чиқиш сабаблари:
- Носоз ҳамда яроқсиз бўлиб қолган электр сим кабелларидан 22 та,
- Истиш печларидан 4 та;
- Мурикон носозлигидан 4 та;
- Оловдан эҳтиётсизлик оқибатида 5 та;
- Болаларни шўхлиги 3 та;
- Қасддан ўт қўйиш 2 тани ташкил этади.
2024 йилда содир бўлган ёнғинлар натижасида 207 млн 159 минг 316 сўм моддий зарар кўрилган.
Оммавий ахборот воситалари ходимлари саволларига Навбаҳор туман фавқулодда вазиятлар бўлими раҳбари ва ходимлари батафсил жавоб беришди.
ЭЛЁР БОБОНАЗАРОВ
ФЕРУЗА ҚОДИРОВА