26.11.2024
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 17 октябрдаги “Ўзбекистон Республикаси Конституцияси куни байрамига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш тўғрисида”ги Ф-53-сонли Фармойишига асосан, Конституция кунини “Конституция-эркин ва фаровон ҳаёт гарови” деган бош ғоя асосида кутиб олиш ва тадбирларни ташкил этиш белгиланган.
Шу муносабат билан жиноят ишлари бўйича Навбаҳор туман судининг раиси А.Сайдуллаев, Навбаҳор туманлараро иқтисодий судининг раиси Б.Джумаев ҳамда фуқаролик ишлари бўйича Навбаҳор туманлараро судининг судьяси А.Бахроновлар томонидан тумандаги 2-сонли мактабда ўқувчилар билан учрашув ўтказилиб, дарс соати ташкил этилди.
Савол-жавоб тарзида ўтган учрашувда янги Конституциянинг мазмун-моҳияти ҳамда Ўзбекистон Республикасининг янги қабул қилинган қонунлари ҳақида маълумотлар берилди.
Бундан ташқари тадбирда, туман судлари раислари томонидан одам савдоси, гиёҳвандлик ва бошқа жиноятлар учун жазо чоралари ҳақида маълумотлар берилиб, жиноят ва ҳуқуқбузарликларни олдини олиш юзасидан тушунтириш берилиб, ҳушёрликни ошириш лозимлиги таъкидланди.
Жиноят ишлари бўйича Навбаҳор туман судининг раиси А.Сайдуллаев