22.11.2024
ЁШЛАРГА КЎЧАТ ЭКИШДА ЎРНАК БЎЛАМИЗ
Навбаҳор тумани Азамат Ўроқов туман ҳокимлиги мажлислар залида тумандаги нуроний отахонлар билан учрашув ўтказилди.
Учрашув давомида нуронийларимиз томонидан бугунги кунда жамоатчилик назоратини ўрнатиш, тман Республикамизда олиб борилаётган ислоҳотларни аҳолига етказишда уларнинг ҳам ўз ўрни борлиги, тадбирларда, тўй маросимларда иштирок этганда туманда олиб борилаётган ислоҳотлар, янги очилаётган корхоналар, таъмирланаётган мактаблар, тиббиёт муассасалари тўғрисида аҳолига етказиш, бундан ташқари маҳалла еттилиги билан биргаликда хонадонларда тушунтириш тарғибот ишларини олиб бориш кераклиги тўғрисида фикр-мулоҳазалар билдирилди.
Шунингдек туман нуронийлар жамғармаси томонидан фаол бўлган нуронийларимизни дам олиш санаторияларига бепул жўнатиш, уларни тарихий шаҳарларга саёҳатларни ташкил этиш муҳимлиги, нуроний отахонларимиз дуолар қилиб туманимизни ривожланиши, юртимизнинг гуллаб яшнаши учун ўз насиҳатларини ва маслаҳатларини ёшлардан аямасдан уларга ҳар доим бош бўлиб, уларга ўрнак бўлиш кераклиги тўғрисида фикрлар билдирилди.