16.11.2024
Навбаҳор тумани ҳокими Азамат Ўроқов, туман ИИБ бошлиғи Уйғун Шукуров ва сектор раҳбарлари билан биргаликда туман марказий бульварида Навбаҳор туманида хавфсиз муҳитни яратиш, жамоат тартибини сақлаш, жиноят ва ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олиш борасида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ва жамоатчилик билан ҳамкорликда амалга ошириб келинаётган ишлар аҳволи ўрганилди.
Хусусан, Навбаҳор туман масъуллари иштирокида хизмат олди йўриқномасида иштирок этиб, туман ҳудудида тунги вақтда жамоат тартибини сақлаш учун ташкил қилинган йўналишлари “жиноят ўчоқлари”дан келиб чиққан ҳолда қайта тақсимланиб, вазифалари тушунтирилди.
Тунги хизмат чоғида маҳаллалар ҳудуди, ижтимоий масканлар, кўча ва жамоат жойларига бириктирилган ходимларнинг тунги фаолияти ўрганилди.
Туман сектор раҳбарлари, маҳалла еттилиги ҳамда мутасадди ташкилот раҳбарлари иштирокида жиноятчиликни олдини олиш бўйича профилактик тадбирда ҳар бир соҳа вакиллари жумладан: тиббиёт, газ, электр тармоқлари, фавқулодда вазиятлар туман бўлими, ичимлик суви ва шу каби бир қатор ташкилотларга йўналишлари юзасидан вазифа ва топшириқлар бериб ўтилди.