13.11.2024
Навбаҳор тумани ҳокимлиги матбуот хизмати томонидан туман газ таъминоти бўлими биносида "Навбаҳор туманида куз-қиш мавсумида аҳолини узлуксиз газ таъминоти билан таъминлаш борасида амалга оширилаётган ишлар" мавзусида очиқ мулоқот ўтказилди. Ўтказилган очиқ мулоқотда журналистлар, блогерлар ва оммавий ахборот воситалари ходимлар иштирок этишди.
Маълумотларга кўра “Навбаҳортумангаз” газ таъминоти бўлимида жами 475.6 км газ қувури ва 101 дона газ тақсимлаш қурилмаси оркали 11476 та аҳоли хонадони ва 151 та улгуржи истеъмолчилари табиий газ билан таъминланган. Туманда жами суюлтирилган газ билан таъминланган хонадонлар сони 19365 тани ташкил этади.
2024-2025 йил куз қиш мавсумини беталофат ўтказиш мақсадида 15.9 км газ қувури тартибга олиниб бўёқланган, 4 дона газ тақсимлаш қурилмаси мукаммал таъмирланган, 101 дона газ тақсимлаш қурилмаси техник тафтишдан ўтказилган, 22.7 км газ қувурлари босим остида синалиб, тозаланган. Ер ости газ қувурларини 0.6 км қисми прибор усулида текширилган. 7 км газ қувури жорий таъмирланган. 25 дона газ тақсимлаш қурилмаси ва 48 дона газ ёпқичлари бўёқланган. Бешрабод маҳалласидаги ер ости Д-219 ммли газ қувуридан 320 метр қисми ер устига чиқарилган. Аҳолининг газ таъминотини яхшилаш мақсадида 9248 дона аҳоли хонадонларини 3 босқичли тизимдан 2 босқичли тизимга ўтказилган.
2024-2025 йил куз қиш мавсумини беталофат ўтказиш мақсадида “Навбаҳортумангаз” газ таъминоти бўлими омборхонасида қўйидаги авария захиралари мавжуд. Суюлтирилган газ билан таъминлаш бўйича 6 дона ISUZI автомашинаси орқали етказиб берилиб, айланма 630 дона захира газ баллонлари мавжудлиги таъкидлаб ўтилди.
Очиқ мулоқот давомида оммавий ахборот воситалари вакиллари томонидан берилган саволларга туман газ таъминоти бўлими раҳбарияти ва мутахассислари томонидан тегишли жавоблар берилди. Самимий руҳда ўтказилган очиқ мулоқотда туманимиз аҳолисини қиш мавсумида газ таъминоти билан таъминлаш борасида амалга оширилаётган ишлар тўғрисида етарлича маълумотларга эга бўлинди.