06.11.2024
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ва Халқ депутатлари Навбаҳор туман Кенгашига сайлов ва сайланган депутатлар тўғрисида маълумот:
2024 йилнинг 27-октябр куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ва борХалқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар Кенгашларига сайловлар бўлиб ўтди.
Жами сиёсий партияларнинг туман Кенгашлари томонидан туман сайлов комиссиясига 125 нафар депутатликка номзодларнинг ҳужжатлари e-saylov дастури орқали тақдим этилди. Туман сайлов комиссияси тақдим этилган ўрганиб чиқиб, Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати - Ўзбекистон Либерал демократик партиясидан 25 нафар, Адолат СДПдан 25 нафар, "Миллий тикланиш" демократик партиясидан 25 нафар, Халқ демократик партиясидан 25 нафар ҳамда Экологик партиясидан 25 нафар , жами 125 нафар депутатликка номзодларни рўйхатга олди.
Туманда тузилган 25 та округ бўйича 39 та сайлов участкаларида ўтказилган сайлов натижалари бўйича:
Ўзбекистон либерал демократик партиясидан 8 нафар;
Халқ демократик партиясидан 4 нафар;
Адолат социал демократик партиясидан 3 нафар;
Миллий тикланиш демократик партиясидан 6 нафар;
Экологик партиядан4 нафар номзодлар депутатликка сайландилар.