25.10.2024
Ҳурматли сафдошим!
Авваламбор сизларни ва сиз орқали ички ишлар ходимлари ҳамда фахрийларини 25 октябрь – Ўзбекистон Республикаси ички ишлар органлари ходимлари куни муносабати билан туман ҳокимлиги, Навбаҳор туман аҳолиси номидан қизғин ва самимий табриклайман.
Барчага маълумки, ички ишлар органлари ходимларининг меҳнати машаққатли, шу билан бирга шарафлидир. Машаққати шундаки, жамоат тартибини, эл осойишталигини сақлаш йўлида зарур бўлса, тунни тонгга улаб хизмат қиласизлар, халққа содиқ хизмат қилишни эса ўзингизга бурч деб биласизлар.
Президентимиз ва Ҳукуматимиз томонидан қабул қилинаётган қонун ва қарорларнинг сўзсиз бажарилишини таъминлаш, фуқароларнинг тинчлиги ва осойишталигини таъминлаш шу билан бирга жиноятчиликни олдини олиш мамлакатимиз ва жамиятимизда амалга оширилаётган ислоҳотларнинг асосий негизи ҳисобланади.
Ушбу вазифаларни амалга оширишда ички ишлар органлари ходимларининг ҳам ҳиссалари салмоқлидир. Ўз ватани ва Президенти олдидаги қасамёдига содиқ, фидойи, жонкуяр ички ишлар ходимлари жуда кўплаб топилади.
Айниқса сизлар, ҳар қандай қийинчилик ва машаққатларга қарамай хизмат бурчини шараф билан адо этаётган ички ишлар тизимининг барча бўғинларида самарали фаолият кўрсатиб келаётган ходимларнинг меҳнатлари таҳсинга лойиқ.
Бир сўз билан айтганда, улар халқимизнинг тинчлигини сақлаш, фуқароларимизни ташқи ва ички хавф-хатардан ҳимоя қилиш, жиноятчиликнинг олдини олиш йўлида кечаю-кундуз тиним билмасдан, сергаклик билан иш олиб бормоқдалар.
Сизларга мустаҳкам соғлик, оилаларингизга тинчлик, омонлик, эл юртимиз осойишталигини сақлашдек шарафли ишларингизда улкан зафарлар тилайман.
Навбаҳор тумани ҳокими
Ўроқов Азамат Шодиевич