#Навбаҳорлик_фидойи_устоз_ва_мураббийларга_эҳтиром_кўрсатилди
28.09.2024
Ўқитувчи, устоз, мураббий...
Бу улуғ зотларнинг беминнат хизмати, машаққатли меҳнати, инсоний фазилатлари барчага аён.
Мамлакатимизда ҳар йилнинг 1 октябрь санаси "Ўқитувчи ва мураббийлар" куни этиб белгиланганлиги катта шоду хуррамлик билан байрам қилиниши ҳам ана шундай ҳурмат - эҳтиром ва эъзознинг давлат миқёсидаги ифодасидир.
Навбаҳор туманидаги "Лола" базмгоҳида 1-октябрь "Устоз ва мураббийлар" куни муносабати билан устозларга бағишланган тантанали маросим бўлиб ўтди.
Тадбирда туман ҳокими Ўроқов Азамат Шодиевич ва сектор раҳбарлари иштирок этиб, ўқитувчи ва мураббийларни ташаккурномалар ва эсдалик совғалар билан тақдирлади. Шунингдек уларнинг меҳнатлари эътироф этилиб, рағбатлантирилди.