26.09.2024
Навбаҳор туманлараро иқтисодий суди биносида тўловга қобилиятсизлик тўғрисидаги иқтисодий ишлар, уларнинг суд томонидан кўриб чиқилишида вужудга келаётган мавжуд муаммолар ва уларнинг ечими бўйича давлат активларини бошқариш агентлиги, солиқ органи масъул ходимлари, тугатиш бошқарувчилари иштирокида семинар ўтказилди.
Ушбу семинарда иқтисодий судларда тўловга қобилиятсизлик тўғрисидаги ишларнинг кўриб чиқилишида вужудга келаётган мавжуд муаммолар ва уларнинг ечими, “Тўловга қобилиятсизлик тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг мазмун моҳияти ва аҳамияти тўғрисида тушунтиришлар берилди.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг
25-соддасига кўра, тўловга қобилиятсизлик тўғрисидаги ишлар иқтисодий судга таааллуқли бўлиб ҳисобланади. Иқтисодий процессуал кодексининг 210-моддасига кўра, юридик ва жисмоний шахсларнинг, шунингдек якка тартибдаги тадбиркорларнинг тўловга қобилиятсизлиги тўғрисидаги ишлар ушбу Кодексда назарда тутилган қоидалар бўйича, «Тўловга қобилиятсизлик тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунида (кейинги ўринларда Қонун деб юритилади) белгиланган ўзига хос хусусиятлар эътиборга олинган ҳолда суд томонидан кўриб чиқилади.
Қонуннинг 3-моддасига мувофиқ, тўловга қобилиятсизлик — суд томонидан эътироф этилган, қарздорнинг пул мажбуриятлари бўйича кредиторлар талабларини тўла ҳажмда қаноатлантиришга ва (ёки) солиқлар ҳамда йиғимлар бўйича ўз мажбуриятларини тўла ҳажмда бажаришга қодир эмаслиги ҳисобланади.
Навбаҳор туманлараро иқтисодий судида ҳозирги кунда жами 22 та Тўловга қобилиятсизлик иши юзасидан тугатишга доир иш юритиш таомили қўлланилиб, тугатиш ишлари олиб борилмоқда. Шундан бир йилдан ошган тўловга қобилиятсизлик ишлари 1 та, 9 ойдан ошган ишлар 3 тани ташкил этади.
Қонунга мувофиқ, тўловга қобилиятсизлик тартиб-таомилларини ўтказиш учун суд томонидан тайинланадиган шахслар суд бошқарувчилари томонидан амалга оширилади.
Қонуннинг 22-моддасига кўра, олий маълумотга ҳамда камида икки йиллик иш стажига эга бўлган, шунингдек ваколатли давлат органида аттестациядан ўтган шахслар суд бошқарувчилари этиб тайинланиши мумкин.
Қонуннинг 23-моддасига кўра, суд бошқарувчиси кредиторлар йиғилишини чақиришга, ушбу Қонунда назарда тутилган ҳолларда кредиторлар қўмитаси чақирилишини талаб қилишга, олдиндан давлат божи тўламай туриб, даъво аризалари ва бошқа аризалар билан судга мурожаат этишга, ушбу Қонуннинг 26-моддасига мувофиқ ҳақ олишга, бошқа шахсларни улар фаолиятига қарздорнинг маблағлари ҳисобидан ҳақ тўлаган ҳолда, агар кредиторлар билан тузилган битимда бошқача қоида белгиланган бўлмаса, шартнома асосида жалб этишга, давлат хизматларидан, шу жумладан давлат хизматлари марказлари орқали кўрсатиладиган хизматлардан олдиндан ҳақ тўламасдан фойдаланишга, қарздорнинг мулки, ҳисoбвaрaқлaри вa депозитлaри, шу жумлaдaн крeдит кaртaлари, электрон баланслaри вa электрон пул ўткaзмaлaри тўғрисидa жисмоний вa юридик шaxслaрдан (шу жумлaдaн крeдит тaшкилoтлaридaн) ҳамда дaвлaт oргaнлaридaн бепул ахборот oлишга, қарздор жисмоний шахсдан унинг жисмоний шахснинг қaрзини таркибий жиҳатдан ўзгартириш рeжaсини aмaлгa oширишга доир фaoлияти тўғрисидaги ахборотни сўрaб олишга, ўз зиммасига юклатилган мажбуриятларни бажариш учун давлат солиқ хизмати ва божхона органларидан, бюджетдан ташқари жамғармалардан, кўчмас мулкка оид ҳужжатларни рўйхатдан ўтказувчи органлардан ҳамда қарздор корхона ва унга тегишли мол-мулк тўғрисида зарур ахборотга эга бўлган бошқа ваколатли органлардан ахборот олишга, ўз вазифаларини бажаришни муддатидан илгари тугатиш тўғрисида судга ариза беришга ҳақли. Суд бошқарувчиси қарздорнинг мол-мулки бут сақланиши юзасидан чоралар кўриши, кредиторларнинг талаблари реестрини шакллантириши ва юритиши, қарздорнинг молиявий аҳволини таҳлил қилиши, қарздорнинг молиявий аҳволи ва (ёки) ўз фаолияти тўғрисидаги ахборотни кредиторнинг талабига кўра ўн кунлик муддатда тақдим этиши, сохта тўловга қобилиятсизлик, тўловга қобилиятсизликни яшириш ёки қасддан тўловга қобилиятсизликка олиб келиш аломатларини аниқлашга доир ҳаракатларни амалга ошириши ва чоралар кўриши ҳамда бундай аломатлар аниқланганлиги ҳақида кредиторлар йиғилишига, судга, ваколатли давлат органига, шунингдек ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга хабар бериши, қарздор жисмоний шахснинг қарзини таркибий жиҳатдан ўзгартириш режасининг бажарилиши устидан назоратни амалга ошириши, қарздор жисмоний шахс томонидан кредиторларнинг талаблари тўла ҳажмда қаноатлантирилиши учун маблағларнинг ўз вақтида тўлиқ тўланишини назорат қилиши, суд ҳужжатлари билан ўз зиммасига юклатилган вазифаларни бажариши шартлиги белгиланган.
Шунингдек, семинар давомида суд бошқарувчилари томонидан мавжуд банкротлик ишларини ўз вақтида якунлаш, оралиқ ҳисоботларни тақдим этиб бориш, хулосаларни белгиланган муддатларда тақдим этиш, қонунда белгиланган нормаларга тўлиқ риоя этиш, давлат активларини бошқариш агентлиги Навоий вилоят худудий бошқармаси суд бошқарувчилар фаолиятини назорат қилиб бориш лозимлиги тўғрисида тушунтиришлар берилди.
Джумаев Бекзод Абдувохидович Навбаҳор туманлараро иқтисодий суди раиси