25.09.2024
Навбаҳор туман “Мирзо Улуғбек” МФЙда Навбаҳор туманлараро иқтисодий суди раиси Б.Джумаев ҳамда Навбаҳор туманлараро фуқаролик суди раиси А.Ҳамроевлар томонидан фуқаролар ва тадбиркорлик субъектларининг сайёр қабули ҳамда давра суҳбати ўтказилди.
Ушбу сайёр қабул ва давра суҳбати давомида суд раислари томонидан фуқаролар ва тадбиркорлик субъектларининг мурожаатларига ҳуқуқий тушунтиришлар берилди.
Сайёр учрашувда суд ҳуқуқ соҳасида қонунчиликка киритилган ўзгартиш ва қўшимчалар, уларнинг мазмун моҳияти ва аҳамияти тўғрисида фуқаролар ва тадбиркорлик субъектларига маърузалар қилинди.
Учрашув давомида, “Судлар тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунинига киритилган ўзгартириш ва қўшимчалар, хусусан 2024 йил 14 августдаги ЎРҚ-943-сонли Қонуни билан киритилган ўзгартишлар жумладан Қонуннинг 41-моддасига судьяларнинг аҳоли билан учрашувларини ташкил этади, шунингдек жамоатчиликни ҳар чоракда суднинг фаолияти тўғрисида оммавий ахборот воситалари орқали хабардор қилиб бориши белгиланганлиги тўғрисида тушунтиришлар берилди.
Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистон Республикаси Президентининг тадбиркорлар билан
2023-йилдаги очиқ мулоқотида белгиланган вазифаларни амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 292-сонли қарори ҳамда “Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига кредит мажбуриятларини бажариш тартибини такомиллаштириш ҳамда аҳолининг микромолиявий хизматлардан фойдаланиш имкониятларини кенгайтиришга қаратилган ўзгартиришлар ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг мазмун моҳияти тушунтирилди.
Жумладан, киритилган ўзгартишларга мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 744-моддаси қуйидаги мазмундаги учинчи қисм билан тўлдирилди:
Кредит бўйича қарздорликни ундириш тўғрисида суднинг ҳал қилув қарори чиқарилганда суд қарорида кўрсатилган, кредит бўйича ундириладиган суммага нисбатан ушбу Кодекснинг 327-моддаси биринчи ва иккинчи қисмларида ҳамда 734-моддаси биринчи қисмида назарда тутилган фоизлар, шунингдек, неустойка ҳисобланиши тўхтатилиши белгиланганлиги тушунтирилди.
Шунингдек, учрашув давомида судларга даъво аризаси киритиш тартиби, илова этиладиган ҳужжатлар ҳамда давлат божи миқдори, давлат божи тўлашни кечиктириш, бўлиб-бўлиб тўлаш тартиби, қандай ҳолларда давлат божи тўламасдан судга даъво аризаси киритилиши бўйича ҳам тушунтиришлар берилди.
Джумаев Бекзод Абдувохидович Навбаҳор туманлараро иқтисодий суди раиси