17.09.2024
Навбаҳор тумани пахтакорлари томонидан машаққатли меҳнати эвазига етиштирилган пахтани йиғиб-териб олиш ишлари жадаллик билан давом эттирилмоқда.
Пахта топшириш шартномавий режаларини бажаришни ўз олдига мақсад қилган фермер хўжаликлари раҳбарлари пахта йиғим терим ишларига оммавий киришишган.
Кейинги йиллларда пахтачиликда кластер тизимининг жорий этилиши муносабати билан фермерлар даромад кўраётганлиги, бу даромадлар эвазига ғўза агротехникаси учун керак бўладиган замонавий қишлоқ хўжалиги техникалари тўлиқ чет давлатларидан олиб келинганлиги ва ерларни лазерли текислаб, сув тежовчи технологияларни қўлланганлиги эвазига бир пайтлар 30-40 центнер ҳосил олишни юқори режа деб билган фермерларга бугун пахтадан 50-60 центнер, ғалладан 80-100 центнер ҳосил олиш оддий ҳолга айланиб қолганлиги ҳам ҳақиқат.
Навбаҳор тумани ҳокими Азамат Ўроқов тумандаги Гулистон маҳалласи ҳудудидадаги пахта терим майдонларида бўлиб, жараён билан танишди. Шунингдек теримчилар учун барча зарур шарт-шароитлар яратиш муҳимлиги тўғрисида ўз тавсияларини берди.