16.09.2024
Қабул давомида туман ҳокими Азамат Ўроқов, туман Халқ қабулхонаси мудири Илҳом Раззоқов, туман солиқ инспекцияси бошлиғи Шерали Бердиевлар ҳамда 30 нафарга яқин фуқароларни ҳоким диққат билан тинглади ва имкон қадар улар оғирини енгил қилишга ҳаракат қилди.
«Янги обод» маҳалласи аҳолиси учун маҳалла биносида бўлган қабулда фуқаролар томонидан соғлиқни сақлаш, тадбиркорлик, моддий ёрдамлар, таълим кредитлари ва шу каби масалаларда фуқаролар мурожаатлари тингланди. Мурожаатларнинг 2 таси жойида бартараф этилиб, соғлиқни сақлаш, «Дафтарлар» ва ноқонуний қурилишлар бўйича бўлган мурожаатларга ҳуқуқий маслаҳатлар берилди.
«Биз ҳар бир мурожаатга масъулият билан ёндашиб, халқ розилигига эришишимиз шарт », ‐ деди туман ҳокими Азамат Ўроқов масъулларга қарата.