10.09.2024
ҲЕЧ КИМ МЕҲР ВА ЭЪТИБОРДАН ЧЕТДА ҚОЛМАЙДИ
Давлатимиз раҳбари ташаббуси билан ишлаб чиқилган янгича-маҳаллабай ва фуқаробай ишлаш тизими асосида халқ билан мулоқот қилиш, жойлардаги муаммоларни ўрганиш ҳамда уларнинг ечимини топиш аввало, аҳолининг турмуш фаровонлигини оширишга хизмат қилмоқда.
Бу жараёнда Навбаҳор тумани ҳокими Азамат Ўроқов ва тегишли ишчи гуруҳи вакиллари янгича тизим асосида, Навбаҳор тумани "Янги йўл", "Пахтакор" ва "Қоровултепа" маҳаллаларида истиқомат қилувчи ижтимоий ҳимояга муҳтож оилаларнинг шароити, муаммо ва таклифлари ўрганилмоқда.
Жараёнда масъуллар томонидан, ҳудуддаги аҳолининг ижтимоий жиҳатдан эҳтиёжманд тоифаларининг ҳаёти сифатини ошириш, жамият ва давлат ҳаётида тўлақонли иштирок этиши учун уларга шарт-шароитлар яратиш ҳамда уларнинг асосий ҳаётий эҳтиёжларини мустақил равишда таъминлаш имкониятлари бирма-бир ўрганилди.
Бу каби тизимли ишларнинг йўлга қўйилиши, фуқароларнинг муаммо ва камчиликларини бартараф этиш билан бирга, халқ ва давлат ўртасидаги мустаҳкам кўприк бўлиб хизмат қилмоқда.